Песков баъзан Путиннинг сўзлари кишини «даҳшатга тушириши» мумкинлигини айтиб ўтди
Россия президенти Владимир Путин бирор нарса ёки бирор киши ҳақида фикрини шундай билдириши мумкинки, бундан одам “даҳшатга тушади” , деди Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда Песков "АиФ" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Хабарда келтирилишича, "Аргументы и факты" газетаси мухбири Песковдан Путин сўкиниши ёки сўкинмаслиги ҳақида сўрайди. Песков бу саволни жавобсиз қолдирди, лекин “ҳар қандай эркак сифатида, у (Путин), албатта, бирор киши ёки жараёнга ўзининг салбий муносабатини билдириши мумкин. Баъзан унинг сўзлари кишини "даҳшатга тушириши" мумкин деди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Маданият бўйича кенгашнинг сўнгги йиғилишида, жамоатчиликда беадаб гапларни ишлатиш мумкинми деган мавзу муҳокамасида, Путин ҳазил тариқасида йиғилишнинг ўзидаёқ беадаб гапларни ишлатишни таклиф қилганди.

Комментарии (0)