Молдовалик спортчи -60 даража совуқда 50 км масофани югуриб ўтди (видео)
Молодвалик экстремал спортчи Дмитрий Волошин Якутиянинг Оймякон энг совуқ жойида 50 км масофани югуриб ўтди, деб хабар қилмоқда ўлка маъмурияти.
Спортчи -60 даража совуқда 50 километр масофани қутқарувчилар ва врачлар ёрдамисиз, мустақил босиб ўтди. Марафон давомида – 67 даража совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилди.
“Бу мен учун энг оғир синов бўлди. Бу очиқ коинотга чиқишга тенг. Ҳеч қандай кийим сизни совуқдан сақлай олмайди. Югуриш вақтимда юзимни музлатиб олмасликка ҳаракат қилдим. Нафас олиш жуда қийин бўлди. Ҳавода кислород миқдори жуда кам, маск эса муз билан тўлган эди”, - деди спортчи югуришдан кейин.
Тадбир ташкилотчилари айтишига қараганда, ушбу марафон “Unfrozen” хайрия акцияси доирасида ўтказилган. Спортчи ушбу ишни - болалар церебрал параличи муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш, ҳамда 4 ёшли қизалок Ева Письменюкни даволаш учун маблағ жамлаш мақсадида амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Якутия ўлкасининг Оймякон қишлоғи Ер шарида аҳоли яшайдиган энг совуқ жой ҳисобланади. 80 йил олдин у ерда -71,2 даража совуқ қайд этилган.

Комментарии (0)