Тожикистон давлат хавфсизлик органлари фахрийси: ИШИДнинг чегара заставасига ҳужуми ҳақидаги версия ишончсиз
Тожикистон давлат хавфсизлик органлари фахрийси Давлатхўжа Назиров 6 ноябрь куни айнан ИШИД жангарилари Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Ишкобод чегара заставасига ҳужум қилганига ишонмаяпти. Бу ҳақда Asia-Plus ёзмоқда.
«ИШИДчиларнинг 20 кишидан иборат гуруҳи Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасини яширин равишда кесиб ўтгани эҳтимолдан йироқ нарса. Бундан ташқари, уч кун давомида улар Қубодиёндан Рудакий вилоятига қадар 200 километр масофани босиб ўтиб, мамлакат ҳудуди бўйлаб сездирмасдан юришгани ва деярли пойтахтга яқинлашишга муваффақ бўлишгани умуман ишониш қийин бўлган ҳолат», - деди давлат хавфсизлиги органлари фахрийси Asia-Plus’га берган интервьюсида.
Шунингдек, у жиноий гуруҳ тезда йўқ қилинганига шубҳа билдирди.
«Жангарилар кутилмаганда ҳужум қилиш имконига эга эди, улар бундан фойдаланмаган. Бундан ташқари, барчага маълумки, ИШИД жангарилари Тожикистон хавфсизлик кучлари тезкор равишда бостирган юқоридаги каби ҳужумни ўта уқувсизлик билан ташкил этишмайди», - дейди эксперт.
СССР КГБ собиқ полковнигининг Asia-Plus’га айтишича, йўқ қилинган гуруҳ террорчилик ва экстремистик кайфиятдаги Тожикистон фуқароларидан иборат бўлган бўлиши мумкин.
«Эҳтимол, улар Афғонистондан Тожикистонга эмас, балки Тожикистондан Афғонистонга кетиш чоғида, йўлда чегара заставасига ҳужум қилишган. Уларнинг Душанбе шаҳри автомобиль рақамларига эга машиналарда ҳаракатлангани ҳам шундан далолат беради», - дея ҳисоблайди эксперт.
Унинг таъкидлашича, «чегара заставасига ҳужум Афғонистондаги террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни ният қилган маҳаллий экстремистлар томонидан амалга оширилган».
2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Ҳужум «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига амалга оширилган.
Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган. Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган.
Ҳужум оқибатида чегарачи ва милиция ходими ҳалок бўлди, қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, беш нафари қўлга олинди.
Хабар қилинишича, жангарилар 3 ноябрь куни Тожикистоннинг Қубодиён туманига Афғонистон шимоли-шарқидаги Қундуз вилояти Қалаи-Зол уезди томондан ўтишган. Қўлга олинган террорчиларни сўроқ қилиш жараёнида улар «Ишкобод» чегара заставаси улар учун «энг қулай жой» бўлганини айтишган.
Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги веб-сайтида тўрт нафар жангари қўлга олингани кўрсатилган.
Бундан ташқари, махсус амалиётдан олинган фотосуратлар 6 ноябрь куни мамлакат Ички ишлар вазирлиги веб-сайтида эълон қилинди, аммо кейинчалик улар ўчириб ташланди.

Комментарии (0)