Тожикистонда КХШТнинг “Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машғулотлари бошланади

Тожикистонда КХШТнинг “Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машғулотлари бошланади
21 октябрда Тожикистоннинг Ҳарб-Майдон полигонида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти давлатларининг “Мустаҳкам биродарлик-2019” ҳарбий машғулотлари очилиши маросими бўлиб ўтади. Машғулотлар 21-29 октябрь кунлари ўтиб, унинг 1-босқичида Тожикистон, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон вакиллари иштирок этишади.  
“Тантанали маросим вақтида ҳарбийларни Тожикистон мудофаа вазири генерал-майор Абдулҳошим Даврон Ғуломзода, КХШТ бирлашган штаби бошлиғи генерал-полковник Анатолий Сидоров, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Александр Лапин қутлайди”, дейилган хабарда.
1-босқичда шартли жангарилар йўқ қилинади, 2-босқичда эса КХШТ давлатлари, жумладан Арманистон ва Беларусь ҳарбийлари Марказий Осиёда тинчликни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалиётни амалга оширади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий