Тожикистон Афғонистонга 48 афғон маҳбусини топширди

Тожикистон Афғонистонга 48 афғон маҳбусини топширди
Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама келишувни амалга ошириш мақсадида Тожикистон турмаларида жазо ўтаётган 48 нафар афғонистонлик “Шерхон Бандар” чегара постида Қуйи Панж орқали Афғонистоннинг Қундуз вилояти расмийларига топширилди.
Бу маҳбуслар турли айбловлар, жумладан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, гиёҳвандфурушлик ва бошқа жиноятлар учун кўп йиллардан бери Тожикистон турмаларида жазони ўтаб келаётган бўлган. Энди улар жазо муддатининг қолган қисмини Афғонистон турмаларида ўташади. 
Афғонистоннинг Душанбедаги элчисининг таъкидлашича, бу қадам Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббонийнинг илтимоси билан икки томон афғон маҳбусларини топшириш бўйича келишувга келгандан кейин қабул қилинган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий