Тожикистонда 128 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирокида машғулотлар ўтказилади

Тожикистонда 128 мингга яқин ҳарбий хизматчилар иштирокида машғулотлар ўтказилади
Афғонистонда ИШИД тарафдорлари сони ошиб бораётгани “Марказ-2019” стратегик штаб-қўмондонлик машғулотларининг аҳамияти ва долзарблигини янада оширади. Бу ҳақда Тожикистон аэромобиль қўшинлари штаби бошлиғи полковник Жаҳонгир Назарализод машғулотлар очилиш маросимида айтиб ўтди.
"ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраганидан сўнг унинг кучлари Афғонистонга кўчиб ўтди. Ташвиқот ва жалб этиш ишлари ҳисобига Афғонистон ҳудудида ИШИД тарафдорлари кун сайин кўпайиб бормоқда", - деди Назаролизод.
Полковникнинг қайд этишича, бу ҳолат хавфсизликни кучайтиришни ўйлашга сабаб бўлади.
Штаб-қўмондонлик машғулотлари 16-21 сентябрда бўлиб ўтади. Машғулотларда Россия, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 128 минг нафар ҳарбий хизматчи қатнашади. Шунингдек, 20 минг бирликдан ортиқ техника, 600га яқин учувчи қурилмалар ва 15тагача кема жалб этилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий