Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна можаро келиб чиқди

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна можаро келиб чиқди
Ўтган шанба, 31 август куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида можаро келиб чиқди. Бу ҳақда Knews хабар бермоқда.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати хабар беришича, Боткен вилоятининг Тош-Тумшуқ қишлоғидаги баҳсли ҳудудда бир гуруҳ тожиклар асфальт ётқизишни бошлаган. Чегарачилар огоҳлантиргандан сўнг ҳам иш тўхтатилмаган.
Натижада тожиклар ва қирғизлар ўртасида можаро келиб чиқди, қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Интернетда можаронинг оқибатлари акс эттирилган видео пайдо бўлди, деб ёзади «Спутник-Тожикистон». Видеода икки мамлакатнинг аҳолиси бир-бири билан баҳслашаётгани, можаро ҳудудини тарк этаётган қурилиш техникаларини кўриш мумкин.
Видеодаги эркаклар қизғин баҳсга киришишган бўлиб, маҳаллий аҳолининг баланд овозлари эшитилган. Видеода вазиятни ҳал қилиш учун келган чегарачилар, полициячилар ва ҳокимият вакили кўринади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қуролли низо содир бўлганди. Тожикистоннинг Ворух ва Қирғизистоннинг Аксай қишлоқлари аҳолиси иштирокида юз берган низода Тожикистон томондан 16 киши, Қирғизистон томондан 5 киши жабрлангани маълум қилинган
Ўз навбатида, Тожикистон Қирғизистон билан чегарадаги низони президентлар учрашуви арафасидаги иғво деб атаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий