Қозоғистонда Елбаси академияси ташкил этилади

Қозоғистонда Елбаси академияси ташкил этилади
Қозоғистонда Елбаси академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев матбуот котиби Айдос Укибайга иқтибос келтирган ҳолда Kazpravda.kz нашри хабар берди. 
“Биринчи президент жамғармасида вазифаларни мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошириш мақсадида махсус ташкилот “Елбаси академияси” ташкил этилади, у “Eл үміті” янги ташаббусини амалга оширишни бошқарувчи оператор бўлади”, деб ёзган Укибай твиттерда.
Биринчи президент жамғармасида маълум қилинишича, “Eл үміті” (Эл умиди) ташаббусининг вазифаси истеъдодли болалар ва ёшларни излаш ва қўллаб-қувватлашда кўмак кўрсатишдан иборат.
Ҳар бир вилоятда истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек истеъдодлар ва етакчилар ҳамжамиятини яратиш, қишлоқда яшовчи болаларни интеллектуал ривожлантириш дастури “Мың бала”ни амалга ошириш режалаштирилган. 
2 йил ичида турли йўналишлар – фан, иқтисодиёт, медиа, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда 500 ёш етакчидан иборат пул шакллантириш мўлжалланган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий