Қирғизистонда Хитойнинг олтин қазиш билан шуғулланувчи компанияси фаолияти тўхтатиб қўйилди
Қирғизистон ҳукумати Хитойнинг Zhong Ji Mining компаниясининг Султон-Сари олтин конидаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Бунга маҳаллий аҳоли ва компания ишчилари ўртасида содир бўлган низо сабаб бўлди.
Хабар қилинишича, ушбу қарор Қирғизистон экологик ва техник хавфсизлик инспекцияси хулосасига асосан қабул қилинган. Султон-Сари олтин конида содир бўлган воқеани махсус комиссия текширади.
5 августда олтин конига 300 га яқин одам келиб, Хитой компанияси ишларни тўхтатишини талаб қилган. Натижада ўзаро жанжал чиқиб, одамлар бир-бирига тошлар ота бошлаган. Вазиятга ҳуқуқ-тартибот идоралари аралашган. Хитой компаниясининг 20 ишчиси бош жароҳатлари билан шифохонага тушган.
Одамлар олтин қазиб олишга тақиқлов киритиш, Хитой компаниясидан геологик қидирув ишлари олиб бориш ва олтин қазиб олишга лицензияни қайтариб олиш ва бу лицензияни берган мансабдор шахсларни жазолашни талаб қилишган. Шунингдек, улар вилоятда майда шохли чорванинг оммавий нобуд бўлиши сабабини аниқлашни талаб қилишган.
6 августда Султон-Сарига вазиятни тартибга солиш учун махсус кучлар ва полициянинг қўшимча кучлари юборилган.
Бунгача маҳаллий аҳоли ўз чорваси ўлимида хорижий компанияни айблаб келаётганди. Ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича давлат инспекцияси нобуд бўлган чорвада маргимуш ва нитрат изларини аниқлаган. Бироқ Султон-Саридаги сув ва тупроқ намуналарида зарарли моддалар аниқланмаган бўлса-да, Хитой компаниясига чорванинг нобуд бўлиши учун товон пули тўлаш ҳамда конда портлаш ишларини ҳафтасига 2-3 мартагача камайтириш ва бу ҳақда аҳолини олдиндан огоҳлантириш мажбурияти юкланган.

Комментарии (0)