Беларусь ва Ўзбекистон божхона хизматчилари ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Беларусь ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарлари ахборот ҳамкорлиги шартларини тасдиқлашди, деб хабар берди БЕЛТА.
Бугун Минскда Беларусь ва Ўзбекистон божхона қўмиталари раҳбарлари Юрий Сенько ва Муроджон Азимов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро савдо тизими тўғрисидаги 2018 йилги ҳукуматлараро келишувни амалга ошириш бўйича ишларга алоҳида эътибор қаратди.
Божхона қўмиталари раҳбарлари ахборот ҳамкорлигининг техник шартларини тасдиқлашди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 31 июль куни расмий ташриф билан Минскка етиб борди.
Олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти имзоланиши ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали шерикликни, жумладан, инвестициялар, ишлаб чиқариш, илмий-техник кооперация соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга, ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга мустаҳкам асос яратадиган салмоқли ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

Комментарии (0)