Қирғизистон президенти Атамбоев билан боғлиқ вазиятни қонун доирасида ҳал қилишга чақирди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев атрофидаги вазиятни қонун доирасида ҳал қилиш лозим, деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Чуй области аҳолиси билан учрашув чоғида.
"Қонун олдида ҳамма тенг, биз қонунга бўйсунишга мажбурмиз. Мамлакат шундагина ривожланади. Атамбоев иши ҳам Қирғизистон қонунчилиги доирасида ҳал этилиши шарт", - деди у.
Жээнбековнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон бир шахс ёки маълум бир шахслар гуруҳи манфаатларини ҳимоя қилишга ва "ўғирликларини яширишга" ваъда бермаган.
"Мен халқ президенти бўлишга ваъда берганман. Мақсадим, президентлик фаолиятини якунлаганимдан сўнг соф виждон билан халқ ичида бўлиш. Одамлар ёдида яхши ишларим билан қолишни истайман. Мен учун халқим, давлатим манфаатлари қимматли. Атамбоев билан бўлаётган воқеалар, жумладан, унинг гувоҳ сифатида терговга чақирилиши қонуний ҳолат. Ҳуқуқий давлатда қонунчилик доирасида ҳаракат қилинади", - деб таъкидлади у.
Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши доирасидаги жиноий иш бўйича гувоҳлик бериш учун уч марта ИИВ тергов бошқармасига чақиртирилди. Аммо собиқ президент терговга бормади.

Комментарии (0)