'Жангарилар Тожикистон президентлик сайловига теракт режалаган'
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари тарқатган хабарга кўра, асли миллати Ўзбек ва Покистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган исломий жангари етакчилигидаги гуруҳнинг Тожикистондаги президентлик сайловига мўлжаллаган террорчилик хуружи олди олинган.
Тожикистон расмийлари қўлга олинган гуруҳга оид ахборот 23 сентябр куни кечки соат 9 да Тожикистон телевидениеси орқали намойиш этиладиган махсус кўрсатувда очиқланишини хабар қилганлар.
Бироқ Россиянинг "Интерфакс" ахборот агентлиги Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги ўз манбасига таяниб хабар қилишича, қўлга олинган гуруҳнинг раҳбари исми-шарифи Алламурод Маханов ва у ўзбек.
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги масъулларга кўра, Алламурод Махановнинг "Ал-Қоида" гуруҳига алоқаси бор ва у Покистоннинг қавмлар назоратидаги Вазиристон минтақасидаги ҳарбий-тайёргарлик жамлоғида тайёргарликдан ўтган.
Сўнг Тожикистонга юборилган.
Расмийларга кўра, исломий жангарилар Тожикистон президентлик сайлови арафасида мамлакатдаги "ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш" мақсадини кўзлаганлар.
Хусусан, гуруҳ раҳбарининг ўз иқрорлик кўрсатмаларида одамлар гавжум жойлар ва давлат идоралари бинолари ёнида портлашларни режалаганларини тан олгани ҳақида айтганлар Тожик расмийлари.
Тожикистон Ички ишлар вазирлигидаги манба жангариларни қўлга олиш амалиётини Тожикистон хавфсизлик қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги биргаликда ўтказганларини айтган.
Бу манбага кўра, тинтув пайтида исломий жангарилар гуруҳига тегишли бўлган ҳарбий кийим-бош, тўппончалар ва ўқлар, порох, портловчи мослама ясаш учун ишлатиладиган қисмлар, диний адабиётлар ва кўп сондаги мобил телефонларнинг сим-карталари қўлга олинган.
Яна бир манбага кўра, қўлга олинган нарсалар орасида ўзини портлатадиган худкуш ҳужумчиларнинг "шаҳид белбоғи" ҳам бўлган.
Тожикистон расмийлари бундай уринишларга қарамасдан, президентлик сайлови арафасида вазиятни тўла назоратда ушлаб турганларини айтганлар.
Айрим манбалар 6, айримлари эса 10 нафар деб айтаётган қўлга олинган гуруҳ аъзоларига нисбатан "терроризм" банди бўйича жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинмоқда.

Комментарии (0)