Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга тўпланди

Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга тўпланди
Испания пойтахти Мадридда 25 мингга яқин одам Фаластинни қўллаб-қувватлаб норозилик намойишига чиқди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Periodico газетаси шаҳар ҳокимиятига таяниб.
Газетанинг ёзишича, «Фаластиндаги геноцидни тўхтатинг» шиори остида уюштирилган норозилик намойишлари Барселона, Валенсия ва Севилья каби бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтган.
«Мадридда 25 мингга яқин одам пойтахт марказидаги Аточа темир йўл вокзали ва Сибелес майдони ўртасида пиёда юрган», — дейилади нашрда.Газетанинг таъкидлашича, намойишчилар Фаластин байроғи рангидаги баннерлар билан туриб, Испания ҳукуматини Исроил билан алоқаларни тўхтатишга чақирган. Иштирокчилар, шунингдек, Исроилга қарши санкция қўллашга чақирувчи шиорларни айтиб бақирган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий