Путин дипломатик каналлар орқали Украинадаги урушни тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Россия президенти Владимир Путин 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб турли дипломатик каналлар орқали Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирмоқда. Бу ҳақда Кремлга яқин бўлган икки собиқ юқори мартабали россиялик амалдор, АҚШ ва бошқа давлатлар расмийларига таяниб The New York Times хабар берди.
Манбаларга кўра, Путин воситачилар орқали ҳозирги чегаралар доирасида ўт очишни тўхтатишга ва жанговар ҳаракатларни музлатишга тайёрлигини билдирган.
Улар: “Биз ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларга тайёрмиз”, демоқда. Улар ҳозир жанг майдонида турган жойида қолишни истайди, — деди кузда Россия вакиллари билан учрашган юқори мартабали хорижлик амалдор. Собиқ россиялик амалдорлардан бири Путин “ўзи турган жойда қолишга ҳақиқатан ҳам тайёр”лигини айтди.
“У бир метр ҳам орқага чекинишга тайёр эмас”, — дея қўшимча қилди у.Америка расмийларининг таъкидлашича, Россия президенти 2022 йилнинг кузида, Украина қўшинлари Харьков ва Херсон вилоятларидаги ҳудудларни озод қилган пайтда ўт очишни тўхтатиш бўйича худди шундай таклиф билан чиққан. Путин агар Россия босиб олинган ҳудудларни сақлаб қолса, сулҳ тузишга тайёрлигини очиқ айтган. Бу ҳақда аввалроқ хабар берилмаган.
“Украина янги таклифга рози бўлиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ, чунки Киев аввалроқ барча босиб олинган ҳудудларни қайтариш ниятида эканлигини очиқ билдирганди”.Америка расмийлари фикрича, Путин уларни чалғитмоқчи бўлиши мумкин. Россиянинг собиқ расмийлари, агар рус армияси муваффақият қозонса, Путин фикрини ўзгартириши мумкинлигини тан олди. Июнь ойида Россия ва Украинага ташриф буюрган исмини ошкор этилмаган африкалик расмийга кўра, Россия президенти “вақти келганда” музокаралар учун яхши тайёрланган каналга эга бўлишни хоҳлайди.
АҚШ расмийлари Путиннинг таклифи Украинани пойтахти Киев бўлган суверен давлат сифатида сақлаб қолиши, аммо Россия Украина ҳудудининг деярли 20 фоизига эга бўлишини айтмоқда.Путин келишувга тайёр эканлигини билдирар экан, у аниқроқ таклифни кутмоқда. Америка расмийлари энди бирорта ҳам таниқли украиналик сиёсатчи Украина ҳудудидан воз кечишга олиб келадиган келишувга рози бўлмаслигини билдирди.
Украина президенти Владимир Зеленский 19 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Россия билан музокаралар масаласи долзарб эмас”лиги, “уларнинг риторикасида Украинага нисбатан фақат безбетлик ва қотиллик намоён бўлишини” таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков The New York Times газетасига берган изоҳида “концептуал нуқтаи назардан сиз тақдим этган тезислар нотўғри” деди.
Россия ҳозирги фронт чизиғида ўт очишни тўхтатишга тайёрми ёки йўқми деган саволга Песков Путиннинг Россия ўз мақсадларига (“денасификация”, “демилитаризация”) эришгандан сўнг уруш тугашига ва Украинанинг нейтрал мақоми ҳақидаги баёнотига ишора қилди.
“Путин ҳақиқатан ҳам музокараларга тайёр ва бу ҳақда гапирди. Россия ҳали ҳам тайёр, лекин фақат ўз мақсадларига эришиш йўлида”, — деди Песков.манба:zamin.uz
Комментарии (0)