Саноат корхоналари фаолияти билан танишув
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода Исфара шаҳрига бӯлган иш сафари доирасида кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қуруқ мевани қадоқлаш корхоналари фаолияти билан танишди.
Кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Исфарафарфор” масъулияти чекланган жамиятида 20та ишчи ӯрни ташкил қилинган. Ҳозирда бу ерда 11 киши ишламоқда. Ушбу корхонада сопол идишлар, турли ҳажмдаги кӯзалар ва совғалар тайёрланади.
Вилоят Раиси корхона раҳбари Исмоилхӯжа Музаффаров билан суҳбатда маҳсулот безагига алоҳида эътибор қаратиб, фаолият доирасини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишни маслаҳат берди. Асал солишга мӯлжалланган махсус сопол идишларнинг ишлаб чиқарилиши корхонага фойда келтиради. Чунки Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириқларига кӯра, келгусида вилоятда асал ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш ҳажми ошади.
Ражаббой Аҳмадзода вилоят Асосий қурилиш идораси масъулларига маҳаллий корхоналарни қӯллаб-қувватлаш мақсадида, ӯзимизда тайёрланадиган сопол плиталардан турли иншоотларни қуриш ва безашда фойдаланиш зарурлигини уқтирди.
Шундан сӯнг, вилоят Раиси “Чил Фрукт” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишиб, қоқни қадоқлаш сифатига юқори баҳо берди. Корхона масъули Суҳробиддин Ашуров айтишига кӯра, ушбу корхонада 20 киши иш жойи билан таъминланган. Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилиш имконияти йилдан-йилга кенгаймоқда. Мазкур корхонадан ӯтган йили 100 тонна қуруқ мева экспорт қилинган. Бу йил режага кӯра, 300 тонна қуруқ мева экспорт қилинади.
Ражаббой Аҳмадзода шаҳар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари учун қурилаётган турар-жой биносини кӯздан кечирди. 15та бир хонали, 15та икки хонали ва 15та уч хонали квартирадан иборат беш қаватли турар-жой биноси қурилишига Исфара шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органибуюртма берган. Пудратчи “Бинокор” МЧЖдир.
Бинокорлар биринчи, иккинчи ва учинчи қаватлардаги қурилиш ишларини якунлаб бӯлганлар. Айни чоқда, тӯртинчи қаватда иш кетмоқда. Вилоят раиси шаҳар раҳбариятига қурилиш ишларини иложи борича тезроқ охирига етказиб, турар-жой биносининг атрофини ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштириш учун аниқ тадбирларни белгилашни тайинлади.

Комментарии (0)