«Тожикистонда ишлаб чиқарилган» маҳсулотлар намойиши

«Тожикистонда ишлаб чиқарилган» маҳсулотлар намойиши
17 август, куннинг иккинчи ярмида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ӯзбекистон Республикаси давлат сафари доирасида давлатлар бошлиқлари Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёевлар «Тожикистонда ишлаб чиқарилган» номли Тожикистон миллий мол ва маҳсулотлар кӯргазмасига ташриф буюришиб, мамлакатнинг айни пайтда минтақа бозорларида янада фаолроқ мавқеини эгаллаб бораётган ишлаб чиқариш корхона ва компаниялари ютуқлари билан танишишди.
«Тожикистонда ишлаб чиқарилган» шиори остидаги кӯргазмада юртимизнинг «Талко группа» компанияси, «Ғаюр цемент» ва «Моҳир цемент» МЧЖлари, «Фароз» компанияси, «Шири Душанбе» ЁҲЖ, «Ангишт» ва «Намаки Ашт ва Хожамӯмин» давлат унитар корхоналари, «Қолинҳои Қайроққум», «Амирий», «Маколли» МЧЖлари, «Оби зулол» ЁҲЖ ҳамда металлургия, озиқ-овқат саноати, машинасозлик, мудофаа, кимё, кӯмир ва енгил саноат бошқа йирик корхоналари иштирок этишиб, ӯз маҳсулотларини намойиш этишди.
 
Элликдан зиёд маҳаллий корхона ва компаниялар намояндалари, шунингдек, тӯқимачилик маҳсулотлари, яхна ичимликлар, автомобил эҳтиёт қисмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари–сут ва гӯшт маҳсулотлари, мева ва сабзавот консервалари, қуруқ мевалар, ичимликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатчилик маҳсулотлари ҳамда тери буюмлари, қурилиш материаллари, алюминий, пластика, матолар, кийим-кечаклар, пойабзаллар, заргарлик буюмлари, атлас ва адрас, эшик-дераза, стол-стуллар, касалхоналар учун каравотлар, шкафлар, металл қувурлар, паст ва юқори волтли симлар, хотин-қизлар қӯл ҳунармандчилиги намуналарини кӯргазмага чиқаришди.
Кӯргазмада давлатлар бошлиқларига мамлакат сайёҳлик соҳаси ютуқлари, сув, фармацевтик захиралар, соғлиқни сақлаш соҳаси имкониятлари, энергетика, қишлоқ хӯжалиги ва халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари кӯрсатилди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий