Немис снайперлари “Путинга қарши соябон” ясади
Немис снайперлари НАТО ва Россия ўртасидаги конфликт ортиши эҳтимолига махсус ҳимоя соябони яратди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Махсус қурол Норвегия шимолидаги Алта шаҳри яқинидага машғулотларда тақим этилган. У ерга Германия мудофаа вазири Борис Писториус ташриф буюрган. Машғулотларда Бундесвернинг 23-тоғли отишма бригадаси ҳам иштирок этган.
Мудофаа вазирига илғор қуроллар билан бир қаторда, унга снайперларни маскировка қилиш учун соябон тадқим этган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, замонавий жанг майдонида душман позициялари тепловизорлар ёрдамида ҳисоблаб чиқилади. Агар мерган соябон орқасига яширинса, уни топиб бўлмайди. Аскарлар бундай соябонларни Мудофаа вазирлиги таъминотисиз, ўзлари ясаганини маълум қилди.
«Бундесвернинг янги махфий қуроли — Путинга қарши соябон», — дейди Bild нашри.
Германия ўз армиясини урушга тайёрламоқда.
Бундесвернинг ягона тезкор қўмондонлигини яратиш режалаштирилмоқда, унга тўрт турдаги қўшинлар — қуруқликдаги армия, ҳаво кучлари, денгиз флоти ва кибер ҳамда ахборот мудофаа кучлари бўйсунади.
Янги, тўртинчи турдаги қўшинлар дезинформацион кампанияларга қарши курашади ва Бундесвер тармоқларини хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ёрдамчи қўмондонлик тузилади, улар санитария ва логистика бўлинмаларига раҳбарлик қилади.
«Ислоҳотнинг мақсади — Бундесверни фавқулодда, мудофаа ва уруш ҳолатларида ҳам оптимал тарзда тайёрлайдиган тарзда қайта қуриш», — дейди Германия мудофаа вазири Борис Писториус.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)