Россия ҳукумати армия чақирув резервидаги 130 минг нафар аскарни ҳарбий хизматга чақирди

Россия ҳукумати армия чақирув резервидаги 130 минг нафар аскарни ҳарбий хизматга чақирди
Россия ҳукумати 29 март куни чақирув резервида турган 130 минг нафар аскар ҳарбий хизматга чақирилганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» нашри маълум қилди.


Россия Бош ҳарбий штабининг ташкилий ва сафарбарлик масалалари бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Владимир Цимлянский чақирув ҳақида хабар берган. Цимлянский, шунингдек, Бурятия ва Шимолий Осетия-Алания республикалари, Красноярск, Ставропол, Волгоград, Воронеж, Москва, Ростов, Сахалин, Самара ва Челябинск вилоятлари ҳамда Москва шаҳрида чақирув самарали ташкил этилганини хабар қилган.

«Россия президенти фармони билан белгиланган вазифа ўз вақтида ва тўлиқ бажарилди. Қуролли кучлар, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмаларга жами 130 минг нафар аскар муддатли ҳарбий хизматга чақирилди. Чақирув кампаниясида ҳам аввалгидек кадрлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Марказий ҳарбий қўмондонлик органлари билан ҳамкорликда 500 га яқин шахсий таркиб танлаб олиниб, ушбу бўлинмаларни штат билан таъминлашга юборилди», — дейилган Россия расмийлари берган маълумотда.

Ушбу кампания кузги чақирув рўйхати асосида ташкил этилгани хабар қилинган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий