ИШИД ташкилотининг Хуросон бўлими раҳбари Покистоннинг Балужистон вилоятида яшамоқда
ИШИД ташкилотининг Хуросон бўлими раҳбари Шаҳаб ал-Муҳожир Покистоннинг Балужистон вилояти ҳудудида яшамоқда. Бу ҳақда Аvа Press нашри хорижий разведка маълумотларига асосланиб хабар берди.
Хабарда айтилишича, Шаҳаб ал-Муҳожир номи билан танилган Саноуллоҳ Ғафарий ўтган йилнинг июнь ойида Афғонистоннинг Кунар вилоятида ўлдирилган деб эълон қилинган эди. Reuters агентлиги эса унинг Покистонга қочиб кетгани ва чегарадаги Балужистон вилоятида яшаётгани ҳақида хабар берган.
Reuters маълум қилишича, ИШИД террорчилик гуруҳи ўзининг марказий бошқарувидан сўнгги йилларда маҳрум бўлган бўлса-да, унинг бўлимлари бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган. Уюшмаган гуруҳлар эса олдингидан кам бўлмаган таҳдидларни юзага келтирмоқда.
Манбада айтилишича, Москва ҳужуми ортида турган гуруҳ ҳам айнан Покистон ва Афғонистонда жойлашган ИШИД Хуросонидир.
ИШИД Хуросони узоқ вақтдан бери Марказий Осиё давлатларидан муҳожирлар ва жангариларни йиғиб, уларни Россияда теракт уюштиришга ўргатгани айтилган.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)