Исроилни Ғарбда тобора кўпроқ танқид қилишмоқда
Исроил мудофаа армияси икки ойдан буён Ғазода уруш олиб бораётгани фонида Исроилга халқаро майдондан, хусусан, Ғарбдан танқидлар кўпаймоқда. Айниқса АҚШ президенти Жо Байден Исроил Ғазода палапартиш бомбалаш олиб бораётгани сабаб халқаро қўлловни йўқотаётганини айтгач, бундай мазумундаги танқидлар кўпайди."Идиш-товоқ дўконидаги фил каби«
Буюк Британиянинг собиқ мудофаа вазири Бен Уоллес Исроилнинг тактикаси можарони яна 50 йилга чўзиб юборишини айтиб танқид қилди. Унинг фикрича, Исроилнинг ҳозирги олиб бораётган уруши сабаб мусулмон оламидаги ёшлар радикаллашуви ҳолатлари кўпайиб, можаро кейинчалик яна қайталаниши мумкин.
»ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиб бўлмайди, токи уларнинг ўзи буни хоҳламагунга қадар. ҲАМАСни йўқ қилиш — қонуний мақсад, лекин Ғазодаги тўғри келган ерни вайрон қилиш эмас«, деган собиқ вазир.
Вазир Исроил ҳукумати ўзини нотўғри тутаётгани, бундай ҳаракат қилиш ярамаслигини айтган: „Мен, шубҳасиз, ҲАМАСни қоралайман, бу антисемистик, нодемократик ташкилот бўлиб у Исроил билан тинчлик битимига интилмайди. Лекин ҳозирги исроиллик сиёсатчилар ўзини идиш-товоқ дўконига тушиб қолган филдек тутмоқда“, деган вазир.
Пентагон раҳбари Исроилга боради
Байден Исроилни танқил қилганидан кўп ўтмай унинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Исроилга келганди. Энди Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҳам Исроилга келмоқда. Унинг ташрифи Ғазодаги тинч аҳоли ўртасида ўлим ҳолатлари кўпайгани, оқибатда Исроилга ташқи босим кучайгани фонида юз бермоқда.
Associated Press манбаларига кўра, Остин Исроилни Ғазодаги тўлақонли операцияни тўхтатиб, ҲАМАСга қарши операцияларга ўтишга кўндириш учун бормоқда.
Исроил ҳарбийлари Ғазода уч нафар исроиллик асирни ўлдириб қўйгани шундоқ ҳам халқаро босим остида қолаётган мамлакат раҳбариятига эндиликда ички босимни ҳам кучайтирди.
ЦАҲАЛ Ғазода уч нафар исроиллик айнан исроиллик ҳарбий томонидан отиб ўлдирилганини тасдиқлади. Ваҳоланки улар кийимларини ёғочга ўраб ёрдам сўраб чиқишган. Шунга қарамай, ҳарбий уларни ҲАМАС вакиллари деб ўйлаб отиб ташлаган. Асирлардан бири жароҳатлангач ивритчада ёрдам ҳам сўраган, лекин шундан кейин ҳам ҳарбий уни отиб ўлдирган.
Ушбу ҳолат бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, уч асир ўзларига берилган егуликдан фойдаланиб, оқ матога „SOS, уч нафар асир“ деган сўзни ёзиб олганди.
Жабалияга зарба. 90 киши ҳалок бўлган
манба:zamin.uz
Комментарии (0)