Самолётнинг багаж қўйиладиган токчасида 30 сантиметрлик чаён топилди
Индонезиянинг Пеканбару шаҳридан Жакартага йўналаётган самолётда фавқулодда ҳодиса юз берди. Йўловчилардан бири багаж қўйиладиган токчада катта ўлчамли чаённи аниқлаган. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, самолёт аэропортга қўнганда, йўловчилардан бири багаж токчасини очиб у ердан сумкасини олмоқчи бўлганда, 30 сантиметрлик чаёнга кўзи тушган.
Бундай ҳолатдан йўловчилар саросимага тушиб, югура бошлашган ва йўлакда тиқилинч юзага келган. Аэропорт ходимлари етиб келишганда, чаён қочиб кетишга улгурган. Авиакомпания ходимлари одамларни хавотирга қўйган “қоидабузарни” аниқлашга ваъда беришган.
Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Комментарии (0)