Ҳиндистонда ҳарбийларга ҳужум қурбонлари сони 42 нафарга етди
Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида ҳарбий автоколоннага амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 42 нафарга етди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, террорчи-худкуш Жамму шаҳридан Шринагарга йўл олаётаган 78 та транспорт воситасидан иборат автоколонна ёнида 350 кг портловчи модда ортилган автомобилни портлатган. Автоколонна 2,5 мингдан кўпроқ ҳарбийни олиб кетаётган бўлган. Бомба ичида 42 киши бўлган автобуслардан бири яқинида портлаган.
“Мен бу пасткаш ҳужумни қатъиян қоралайман. Бу қурбонлар бежизга бўлмаслиги лозим. Бутун миллат ҳалок бўлганлар оилалари блан елкама-елка турибди. Барча жабрланганлар тезроқ тузалиб кетишларини тилайман”, деб айтган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди.
Ҳужум учун жавобгарликни “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Комментарии (0)