«Шармандали якун»: Чехия президенти Гуайдони огоҳлантирди
Чехия президенти Милош Земаннинг Frekvence 1 радиостанцияси эфирида маълум қилишича, Венесуэладаги вазиятга эҳтимолий ҳарбий аралашув мамлакат мухолифати етакчиси, ўзини муваққат президент деб эълон қилган Хуан Гуайдо учун «шармандали якун»га айланади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Земаннинг сўзларига кўра, у ҳам Лотин Америкасидаги диктаторлар, ҳам ҳарбий аралашувлар, қўшинларни киритиш ва бостириб кириш тўғрисидаги махсус таклифнома-мактубларни ёқтирмайди.
«Агар Хуан Гуайдо Венесуэладаги мавжуд муаммони бартараф қила олмаса ва хорижий ҳимоячиларга мурожаат қилса, унда у венесуэлалик Гусак каби шармандали якунга эга бўлади», - дея тахмин қилган Земан.
Земан назарда тутган Густав Гусак социалистик Чехословакиянинг сўнгги президентига айланиб, ўз лавозимини 14 йил давомида эгаллаган ва ундан «бахмал инқилоби» давомида айрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гуайдо Россия ва Хитой Мадурони эмас, балки ўз инвестицияларини ҳимоя қилаётгани ҳақида айтганди.

Комментарии (0)