Венесуэла санкциялар сабабли 350 млрд долларлик зиён кўргани маълум қилинди

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатнинг 2013 йилдан 2017 йилгача молиявий йўқотишлари 1,1-1,6 ялпи ички маҳсулотни ташкил қилган. Пул эквивалентида бу 245 млрд доллардан 350 млрд долларгачани, яъни киши бошига 8,4 минг доллардан 12,1 минг долларгачани ташкил қилади.
АҚШнинг Каракасга қарши санкциялари бир неча йилдан бери амал қилади. 2019 йил январь охирида Вашингтон Венесуэланинг PDVSA нефть компаниясига қарши санкциялар киритишини эълон қилди ва унинг 7 млрд долларлик активларини блоклаб қўйди.
Европа Иттифоқи Венесуэлага қарши санкцияларни 2017 йил ноябрдан киритган.
Комментарии (0)