Афғонистон президенти “Толибон”га мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди

Афғонистон президенти “Толибон”га мамлакатда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” радикал ҳаракати аъзоларига Кобул, Нангарҳор ёки Қандаҳорда офис очишга рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
“Агар “Толибон” офис истаса, уни эртанги куниёқ Кобулда, Нангарҳор ёки Қандаҳорда очишга рухсат бераман”, деб айтган Ғани Нангарҳор вилоятига ташрифи вақтида. “Биз мамлакатда мустаҳкам ва муносиб тинчликни таъминлаймиз”, деб қўшимча қилган президент. 
Маълум қилинишича, толиблар вакиллари ўтган ҳафта бир қатор талаблар орасида, расмий офиси бўлиши кераклиги муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Ҳаракатнинг расмий вакили Сухайл Шохиннинг таъкидлашича, толиблар Қатардаги офисининг халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши лозим, деб ҳисоблайдилар.

Комментарии (0)

Оставить комментарий