Қайси давлатда фуқароликни сотиб олиш мумкин ва бу қанча туради?

Қайси давлатда фуқароликни сотиб олиш мумкин ва бу қанча туради?
Bloomberg ахборот агентлиги паспортини сотиб олиш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини келтирди. Кўплаб давлатлар, жумладан АҚШда қонуний яшовчиларга муайян мезонлар бажарилганда фуқароликни олишга ариза беришга рухсат берилса-да, дунёда паспортини сотувчи 10 давлатгина мавжуд. 
Бу кўп ҳолларда кўчмас мулк ёки маҳаллий бизнесга тўғридан-тўғри инвестициялар ёрдамида қилинади.
Рўйхатга кўра, фуқароликни қуйидаги давлатларда сотиб олиш мумкин: Австрияда (23,75 млн доллар), Кипрда (2,375 млн), Мальтада (1,065 млн), Туркияда (1 млн), Вануатуда (226,5 минг доллар), Гренадада (208 минг доллар), Сент-Китс ва Невисда (150 минг), Сент-Люсияда (100 минг), Доминикада (100 минг) ва Антигуа ва Барбудада (100 минг доллар).
Тошкентда хорижга чиқиш паспортларини бериш билан боғлиқ аҳвол қандай?Баъзи давлатларда қўшимча шартлар мавжуд. Мисол учун, Австрия фуқароликни олишга даъвогардан маҳаллий иқтисодиётга фаол инвестиция киритишни, Туркияда эса пул кўчмас мулк сотиб олишга ёки банк ҳисобрақамига қўйилиши (бу ҳолда гап 3 млн доллар ҳақида бориб, бу пуллар депозитга 3 йилга қўйилиши) талаб қилади.
Хорижда яшовчи ўзбекистонликлар хорижга чиқиш паспортини элчихоналар орқали олиши мумкин бўладиБу давлатлардан аксарияти, яъни 8 таси Халқаро валюта жамғармаси томонидан офшор молия марказлари сифатида таснифланган. 
Henley & Partners’дан Кристиан Калиннинг айтишича, ўзига тўқ одамлар иккинчи паспортни солиқлардан эмас, балки ўз юртларидаги туб ўзгаришлар оқибатидан қочиш учун сотиб олишга интиладилар. Яна бир сабаб, бу оддийгина ўзини кўрсатиш, манманликдир.
“Агар сизда яхта ва иккита самолёт бўлса, унда кейинги нарсангиз Мальта паспорти бўлади”, деб айтган Калин. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий