Скрипалларни заҳарлашда қатнашган учинчи шахс суиқасддан кейин Британияда қолган - ОАВ
ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни Солсберида заҳарлашда «рус агентлари» Александр Петров ва Руслан Бошировга Сергей Фёдоров ёрдам берган. У суиқасддан сўнг Британияда бир муддат давомида қолган, деб ёзмоқда The Telegraph манбаларга таянган ҳолда.
Нашрдан билдиришларича, Фёдоров ҳам «россиялик жосус» саналади, унинг исми эса ўйлаб топилган. Қайд этилишича, Фёдоров Москвага Петров ва Боширов ўтирган рейсда учиб кетиши керак бўлган, лекин самолёт парвоз қилишидан олдин юки билан рейсдан тушиб қолган.
Нашр манбаларининг айтишича, бу Фёдоровнинг Британияда қолганидан дарак бериши мумкин. Газетанинг қайд этишича, «россиялик жосус» нима учун бундай қарорга келгани аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ MI6 ГРУ Скрипаллар ишидаги «ёлғон из»га алоқадорлигини фош этганди.

Комментарии (0)