Истанбулда кўп қаватли бино қулаб тушди

Истанбулда кўп қаватли бино қулаб тушди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида саккиз қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Фавқулодда хизматлар ҳодиса жойида қутқарув ишларини бошлаганлиги хабар қилди. Уйга ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари юборилган. Ҳозирда уйнинг қулаш сабаби номаълумлигича қолмоқда.
Ўрхантепа маҳалласи муҳтори Зеки Доғ эса бинода 14 та хонадон бўлганини айтган. Унинг сўзларига қараганда, бинода 27 киши истиқомат қилган. Вайроналар остида 5 та автомобиль ва 15 киши қолиб кетган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий