«Эски қадрдонлар» энди Вьетнамда учрашади

«Эски қадрдонлар» энди Вьетнамда учрашади
АҚШ президенти Доналд Трамп жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан Вьетнамда учрашишни режалаштираётганини тасдиқлади.
Аввалроқ, «Politico» нашри Трамп бу ҳақда тележурналистларга айтганини хабар қилган.
«Биз КХДР етакчиси Ким билан яна бир марта 27-28 февраль кунлари Вьетнамда учрашамиз»- деган Трамп Конгрессга йиллик мурожаатида.
Трамп аввал ҳам Ким билан февралда учрашиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Ким Чен Ин билан 2018 йил 12 июнь куни Сингапурда учрашган ва унда ядровий қуролланишни чеклаш бўйича ҳужжатлар имзоланган эди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий