Океан тубига саёҳат: Мовий туйнук сирлари очилди

Океан тубига саёҳат: Мовий туйнук сирлари очилди
Ричард Брэнсоннинг Белиз соҳилида жойлашган Катта мовий туйнукка қилган экспедицияси океан тубида пластик чиқиндилар борлиги аниқлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабари бермоқда.
Мовий тунук илгари технологик чеклов туфайли тадқиқ этилмаган. Бир вақтлар у қуруқликда жойлашган эди, аммо қарийб 10 минг йил олдин, сўнгги музлик даврининг охирида сув остида қолиб кетади.
Ричард Брэнсон ва машҳур океаншунос Фабьен Кустонинг невараси кўп соат давомида Мовий туйнукда бўлишди.
Брэнсон ўзининг блогида қуйидаги сўзларни ёзди: “Океаннинг асосий душманлари – бу иқлим ўзгариши ва пластик. Афсуски, 120 метрлик чуқурликда биз океаннинг ҳақиқий балоси - пластик шишаларни топдик”.
Катта мовий туйнук – Лайтхаус-Риф марказида жойлашган йирик мовий туйнук. Сиртда туйнукнинг диаметри 300 метрни, чуқурлиги эса 124 метрни ташкил қилади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий