Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари сони 290 нафарга етди

Шри-Ланкадаги теракт қурбонлари сони 290 нафарга етди
Шри-Ланкада католик Пасха байрами вақтида содир этилган 8 та портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 290 нафарга етди, яна 500 нафарга яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда News 1st телеканали маҳаллий полиция маълумотига таяниб хабар қилмоқда.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳалок бўлган орасида Дания, Япония, Покистон, Марокко, Ҳиндистон, Бангладеш, Хитой, АҚШ, Туркия ва Буюк Британия фуқаролари бор. 
Шри-Ланкада якшанба куни Пасха байрами маросимида 8 та портлаш содир бўлди. Коломбо, Негомбо ва Баттикалоа шаҳарларидаги учта черков ва учта меҳмонхонага ҳужум қилинган. Еттинчи портлаш оролнинг ғарбидаги Дехивала шаҳрида, саккизинчиси эса Дематагода туманида содир бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари оролнинг энг йирик халқаро аэропорти Бандаранаике яқинида амалга оширилиши мумкин портловчи мосламани йўқ қилишга муваффақ бўлишган.
Ҳужумнинг асосий мақсади маҳаллий насронийлар бўлган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирда теракт уюштирганликда гумонланиб, 24 киши қўлга олинган. Шунингдек, ҳужумчилар фойдаланишлари мумкин бўлган юк машинаси аниқланган.
Шри-Ланки президенти Майтрипала Сирисена мазкур ҳолатни ўрганувчи махсус қўмита ташкил қилишни буюрди.
Шри-Ланка, 1972 йилга қадар расмий номи Цейлон бўлган, Ҳиндистон Жануби-шарқида жойлашган улкан орол. Аҳолиси 21 млн киши. Улардан 70 фоиз - буддистлар, 9,7 фоиз — мусулмонлар, 7,45 фоиз — насронийлар.


Комментарии (0)

Оставить комментарий