Бухорода ҳаводан ичимлик суви ишлаб чиқаришмоқчи
Бухорода ҳаводан ичимлик суви ишлаб чиқарувчи қурилма яқин кунларда синовдан ўтказила бошланади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Исроилнинг Watergen ширкати вице-президенти Михаил Рутман ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси қурилмани Бухорода синовдан ўтказиш бўйича келишувга эришган.
Қурилма кунига 900 литр ичимлик суви ишлаб чиқариши мумкин.
Михаил Рутман қурилмани синов даврини расман очиб бериш учун 12-16 май кунлари Ўзбекистонга келади.
Комментарии (0)