Суриянинг энг даҳшатли қамоқхонасида айрим маҳбуслар ўнлаб йиллар ўтирган

Суриянинг энг даҳшатли қамоқхонасида айрим маҳбуслар ўнлаб йиллар ўтирган
"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом« гуруҳи бошчилигидаги исёнчилар Башар Асад ҳукумати кучларига қарши ҳужум давомида Ҳалаб, Ҳомс, Ҳама ва Суриянинг бошқа шаҳарларидаги қамоқхоналарда сақланаётган маҳбусларни озод қилиб юборди. Сурия қамоқхоналари ўта шафқатсиз сақлаш шароитлари билан машҳур. Ҳуқуқ фаоллари ва собиқ маҳбуслар Сурия разведкаси тасарруфидаги йигирмадан ортиқ муассасалар, шунингдек, бошқа объектларда содир этилган қийноқлар ва қотилликлар ҳақида хабар беришган.
Сурия хавфсизлик аппарати ва қамоқхоналари нафақат Асаднинг мухолифларини иҳоталаш учун, балки мамлакат аҳолиси орасида қўрқув уйғотишга ҳам хизмат қилган, дейди Associated Press билан суҳбатда Яқин Шарқ бўйича мутахассис Лина Хатиб. „Асаднинг машъум қамоқхоналаридан бирига ташлашлари мумкинлигидан қўрқиш сурияликлар орасида кенг тарқалган ишончсизликни юзага келтиради. Асад назоратни сақлаб қолиш ва сиёсий мухолифатни бостириш учун ушбу қўрқув маданиятини ўстирди“, — деган у.

8 декабр куни Сурия ҳукуматига қарши кучлар Дамашқ томон келиш йўлида Седная қамоқхонасини ўз назоратига олди. Собиқ маҳбусларнинг гувоҳликларига кўра, бу ерда қийноқлар қўлланган, одамларга жинсий зўравонлик қилинган. Минглаб кишилар ўлдирилшган, булар асосан, Асад режимига қарши чиққанлар бўлган.

Седная қамоқхонаси маҳбуслари, жумладан, аёллар ва болалар озодликка чиқарилиши кадрлари ижтимоий тармоқлар ва ОАВда кенг тарқалди. Маҳбусларнинг кўпчилиги 2011 йилдан, Сурияда фуқаролик уруши бошланганидан буён қамоқда бўлган — ундан ҳам олдинроқ қамалганлар бор. The Guardian маълумотига кўра, қамоқда 40 йилдан ошиқ вақт давомида ўтирган маҳбуслар ҳам озод этилган.
Седная қамоқхонаси Дамашқдан 30 километр шимолда жойлашган, унинг ҳудуди тахминан 1,4 километр квадрат майдонни эгаллайди. Қамоқхона 1980-йиллар бошида қурилган, бу ерга илк маҳбуслар 1987 йилда — Башар Асаднинг отаси Ҳафиз Асад бошқарувининг 16-йилида жойлаштирилган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий