Францияда Павел Дуров 12 та жиноятда айбланмоқда
Франция прокуратураси Telegram асосчиси Павел Дуровни 12 та жиноятда айбламоқда. Бу ҳақда прокуратура пресс-релизи билан танишган «Новая газета Европа» хабар берди.
Хусусан, унга қуйидаги айбловлар қўйилган:
— уюшган гуруҳларнинг ноқонуний операцияларини амалга ошириш учун онлайн-платформани бошқаришда иштирок этиш;
— ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабига биноан терговни ўтказиш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортиш;
— вояга етмаганлар порнографик контентини сақлашда иштирок этиш;
— вояга етмаганларнинг порнографик тасвирларини уюшган гуруҳ томонидан тарқатишда иштирок этиш;
— гиёҳванд моддаларни тарқатишда иштирок этиш;
— ҳакерлик ҳужумлари билан боғлиқ кибержиноятларга шериклик;
— уюшган жиноий гуруҳларнинг фирибгарлик фаолиятига шериклик;
— камида беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланадиган жиноятларни содир этиш мақсадида уюшган гуруҳ тузиш;
— уюшган жиноий гуруҳ фаолиятидан олинган пул маблағларини легаллаштириш;
— мажбурий декларацияларсиз, махфийликни таъминлашга қаратилган криптографик хизматларни тақдим этиш;
— махфийликни таъминлаш учун зарур бўлганидан ташқари криптография воситаларини ноқонуний тақдим этиш;
— махфийликни таъминлаш учун зарур бўлганидан ташқари криптографик воситаларни ноқонуний импорт қилиш.
Қайд қилинишича, Дуровга нисбатан тергов 8 июлда бошланган. У 28 августгача ҳибсда қолади, шундан сўнг, прокуратура унга нисбатан айблов эълон қилиши ёки озод этиши шарт.
манба:zamin.uz
Комментарии (0)