Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди

Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
Полиция Москва вилояти ҳукумати раисининг собиқ биринчи ўринбосари Светлана Стригунковани Москвада коррупцияда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда 24 апрел, чоршанба куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситалари ва Telegram-каналлари ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбаларига таяниб хабар берди.


«Лента.ру» хабарига кўра, вилоят ҳукуматида соғлиқни сақлаш масалаларини назорат қилган собиқ амалдор шифохонани таъмирлаш билан шуғулланувчи компаниялардан камида 150 миллион рубл миқдорида пора олганликда гумон қилинмоқда. Тинтув чоғида ундан катта миқдордаги нақд пул ҳамда кўплаб қимматбаҳо буюмлар топилди. Унинг ўзи айбини тан олмаяпти.

Стригункова 2020 йил январ ойидан бошлаб Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазири бўлган, 2021 йил май ойида ҳукумат раиси ўринбосари лавозимида соғлиқни сақлаш учун масъул сифатида ишлаган ва 2024 йил март ойида бу лавозимдан ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан.

Стригункова пора олгани ҳақида унинг собиқ ходими маълумот берган

«Коммерсант» ёзишича, тергов Стригункованинг порахўрлиги ҳақида Москва вилояти соғлиқни сақлаш вазири собиқ ўринбосари Александр Захаровдан маълумот олган, у ҳам январ ойида 150 миллион рубл миқдорида пора талаб қилиш иши бўйича ҳибсга олинган. Айбини тан олиб, у, баъзи манбаларга кўра, судгача ҳамкорлик қилиш келишувига эришган ва унинг доирасида у Стригунковага қарши кўрсатма берган, дея таъкидлайди газета.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий