Эрон Исроил томонидан вайрон қилинган элчихона ўрнига Сурия пойтахтида янги консуллик маркази очди

Эрон Исроил томонидан вайрон қилинган элчихона ўрнига Сурия пойтахтида янги консуллик маркази очди
Эрон ҳукумати Сурия пойтахти Дамашқда янги консуллик маркази очди. Бу ҳақда IRNA нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиён 8 апрель куни Дамашқда консуллик биноси расмий очилиш маросимида иштирок этган. У ,шунингдек, Исроил ҳужуми содир этилган жойга ҳам ташриф буюрган.

Ўтган ҳафтада Исроил содир этган ҳужумда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг Суриядаги ҳарбий маслаҳатчиси, бригада генерали Муҳаммад Ризо Зоҳидий ва яна олти нафар эронлик ҳалок бўлган эди. Ҳусайн Амирабдуллоҳиён ҳужум содир этилган ерда туриб, марҳум ҳарбийларга ҳурмат бажо келтирган.
Манбага кўра, янги консуллик биноси вайрон бўлган элчихона биносига туташ. Консуллик биноси очилишида Исроил ҳужумида яраланган шахслардан бири ҳам иштирок этган.
Эрон ташқи ишлар вазири Дамашқда Сурия хорижий идораси вакили Файсал Мекдод ва президент Башар ал-Ассад билан учрашгани маълум. Учрашув тафсилотлари кейинчалик ошкор қилиниши айтилган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий