Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида теракт уюштирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида теракт уюштирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Суриянинг Туркия билан чегараси яқинида теракт уюштирилиши натижасида 2 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.


Хабарга кўра, Туркиянинг Килис вилояти Элбейли туманига туташ Суриянинг Кобанбей вилояти ҳудудида ҳаракатланиб келаётган автомобиль портлаб кетган. Портлаш оқибатида автомобиль ичидаги икки киши ҳалок бўлган. Бир киши жароҳатланган.

Хавфсизлик кучлари яқин атрофда саъй-ҳаракатларни кучайтириб, тергов бошлаган. Ҳужумга алоқадорликда тахмин қилинган ҳамма сўроқ қилинмоқда.

Ҳозирча Сурия ҳудудидаги ҳеч бир террорчи-экстремист гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Расмийлар ҳужум ижрочиси мамлакат шимолида ўрнашган курд террорчи бригадаларига алоқадор бўлиши мумкинлигини билдирган.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий