Тўқаев: “Дунёдаги бирорта муаммони Россиянинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди”

Тўқаев: “Дунёдаги бирорта муаммони Россиянинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди”
Россия Қозоғистоннинг энг муҳим ҳамкори ва иттифоқчиси, шунингдек, дунёда бирорта ҳам муаммони унинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайдиган давлатдир. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Эгемен Қазақстан нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
«Россия Қозоғистоннинг асосий ҳамкори ва иттифоқчисидир. Ўтган 30 йил давомида давлатлараро муносабатлар асослари мустаҳкамланди. Икки давлат ўртасида 300 дан ортиқ шартнома ва битимлар имзоланган.
Сир эмаски, бутун дунё Россиянинг позициясини ҳисобга олади. Дунёда бирон бир муаммони бу давлат иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди», — деди Тўқаев.2024 йилда Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари Қозоғистонга қандай таъсир қилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Тўқаев сайловлар АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларда ҳам бўлиб ўтишини, Қозоғистон ҳукумати уларни диққат билан кузатиб боришини таъкидлади.
«Шубҳасиз, Россиядаги президентлик сайловлари биз учун жуда муҳим. Россия Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкоридир. 2023 йилнинг 10 ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 21,4 миллиард долларни ташкил этди», — деди у ва Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин «глобал иқлимга ҳам сўз билан, ҳам амалда таъсир кўрсатувчи» шахс эканини таъкидлади.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий