Нетаньяху Ғарб раҳбарларидан Мисрга фаластинликларни кўчириш учун босим ўтказишни сўради

Нетаньяху Ғарб раҳбарларидан Мисрга фаластинликларни кўчириш учун босим ўтказишни сўради
Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху бир неча бор Ғарб етакчиларига мурожаат қилиб, Мисрга юз минглаб фаластинлик қочқинларни қабул қилиш учун босим ўтказишни сўраган, бироқ рад жавобини олган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Тhе Washington Post хабар берди.
Маълум қилинишича, Нетаньяху 7 октябрдан буён АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунакка Мисрни Ғазодан қочқинларни қабул қилишга мажбурлаш илтимоси билан мурожаат қилган. Бироқ учала етакчи ҳам Исроил бош вазири билан суҳбатда буни рад этган ва Ғазо аҳолисини Синай яриморолига кўчиришга йўл қўйиб бўлмаслигини айтган.
Таъкидланишича, сўнгги пайтларда Исроил ва унинг Ғарбдаги асосий иттифоқчиси АҚШ ўртасидаги қарама-қаршиликлар кучаймоқда. Энг муҳими, томонлар минтақанинг келажаги ва ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин анклавни ким бошқариши борасида келиша олмаяпти.
Нетаньяху сўнгги пайтларда ўз баёнотларида мустақил Фаластин давлатини яратиш имкониятини тобора кўпроқ инкор этаётган бўлса-да, Байден ҲАМАС йўқ қилинганидан кейин бирлашган Фаластин давлати яратилиши кераклигини таъкидламоқда.
«Нетаньяхунинг бу борадаги қатъий позицияси, унинг Исроил ичидаги сиёсати кескин танқидга учрагани билан бевосита боғлиқ ва кўплаб таҳлилчилар ҳатто жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин у истеъфога чиқишини башорат қилмоқда», — дейилади хабарда.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий