Дунёда 1 миллиарддан ортиқ ёшларнинг саломатлиги хавф остида
Одатда, катта ёшли кишилар шовқин-суронни хушламайди. Ёшлар эса, аксинча, баланд частоталарда мусиқа тинглашга ўч. Айниқса, ҳозирги глобаллашув даврида ушбу ҳолат тобора урфга айланиб бормоқда. Хўш, бунинг нимаси ёмон?
Гап шундаки, ҳозир дунё бўйича 12-35 ёш оралиғидаги 1 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакиллари эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфи остида. Бунга тўй-у томошалар, кўнгилочар тадбирларда давомли равишда баланд овозда мусиқа эшитиш сабаб бўлмоқда.
Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жамоат жойлари ва оммавий тадбирларда хавфсиз тинглашнинг янги халқаро стандартини ишлаб чиқди. У овоз кучайтиргич ёрдамида мусиқа ижро этиладиган масканлар ва тадбирларга тааллуқли. Янги стандартлар 6 та тавсияни ўз ичига олади:
Биринчи тавсия: ўртача шовқиннинг максимал даражаси — 100 децибелдан ошмаслиги керак.
Иккинчи тавсия: шовқин даражаси махсус техник воситалар ёрдамида алоҳида ходимлар томонидан реал вақт режимида кузатиб ва қайд этиб борилиши зарур.
Учинчи тавсия: овоз сифати ва хавфсиз эшитиш муҳитини таъминлаш учун хона акустикаси ва овоз ускуналарини оптималлаштириш лозим.
Тўртинчи тавсия: тингловчиларни шовқиндан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш жоиз. Улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар ҳам бўлиши мақсадга мувофиқ.
Бешинчи тавсия: ташриф буюрувчилар учун шовқиндан холи ва эшитиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатмайдиган сокинроқ жойларни ҳам ташкил қилиш даркор.
Олтинчи тавсия: бундай муассасаларда фаолият кўрсатадиган ходимларни ўқитиш ва уларнинг хабардорлигини ошириш керак.
Бундан ташқари, ёшлар шахсий аудио қурилмалардан фойдаланганда ҳам овоз баландлигини имкон қадар чеклашлари зарур.
ЖССТ дунё давлатларини бу тавсияларни ҳуқуқий нормалар билан мустаҳкамлашга чақириш баробарида, жамоатчилик, ота-оналар, ўқитувчилар ва шифокорлар томонидан ёшларни хавфсиз тинглаш амалиётига ўргатиш келажакда катта самара беришини таъкидлайди.
Манба:zamin.uz

Комментарии (0)