Тошкентда пуллик тўхташ жойлари ва автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади
Тошкент кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ва автобуслар учун алоҳида йўл бўлаклари ташкил этилади.
3 февралдан кучга кирган президент қарорида Тошкент шаҳар жамоат транспортини ривожлантиришга оид устувор вазифалар белгиланди.
Тошкент шаҳрининг магистрал кўчалари, жумладан, Келес йўли, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Буюк ипак йўли, Махтумқули, Фарғона йўли, Лутфий, Бешқайрағоч, Кўкча дарвоза ва Беруний кўчаларидаги 11 та автобус йўналишида алоҳида бўлаклар ташкил этилади. Бу ишлар 2026 йилга қадар амалга оширилади. 2022 йил охирги чорагида фақат Аҳмад Дониш кўчасида алоҳида йўлак ишга туширилади.
Шунингдек, жорий йилда Тошкент шаҳрининг 10 та кўчасида, хусусан, "Фидокор", "Амир Темур", "Нукус", "Братислава", "Миробод", "Глинка", "Авлиёота", "Шевченко", "Саид Барака", "Моштабиб" ва "Якуб Колас" кўчаларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилади.
2022 йилнинг охирига қадар Тошкентдаги мавжуд 605 та чорраҳанинг барчасига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қурилмалари ўрнатилади.
Манба:sputniknews-uz.com
Комментарии (0)