Мадуро Трампни дориларга аталган пулни “ўғирлашда” айблади

Мадуро Трампни дориларга аталган пулни “ўғирлашда” айблади
Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятини мамлакатдан ҳукумат дори-дармон сотиб олишга сарфламоқчи бўлган 5 млрд долларни “ўғирлашда” айблади. Бу ҳақда Мадуронинг твиттердаги саҳифасида айтилган.     
“Венесуэланинг бутун аҳолиси Дональд Трамп маъмурияти тажовузига қарши кураша олиши учун сифатли тиббий ёрдамдан эркин фойдалана олиши бўйича улкан саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. АҚШ ҳукумати биздан хориждан дори-дармон сотиб олиш учун сарфланмоқчи бўлган 5 млрд долларни ўғирлади”, деб ёзган Мадуро.   
Венесуэла раҳбарининг айтишича, мамлакат аҳолисига на гуманитар, на бошқа ёрдам керак. Унинг фикрича, АҚШ ва Лотин Америкаси давлатлари гуманитар ёрдам билан венесуэлаликларни фақатгина камситишга уринмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий