Янги Зеландиядаги терактлар ижрочиси адвокат хизматларидан бош тортди

Янги Зеландиядаги терактлар ижрочиси адвокат хизматларидан бош тортди
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги 2 та масжидда отишма содир этган 28 ёшли Брентон Таррант адвокат хизматларидан бош тортди ва судда ўз қарашларини илгари суриш учун ўзини ўзи билдирмоқчи. Теракт оқибатида 50 киши ҳалок бўлган. 
Таррантни 16 мартдаги судда билдирган навбатчи адвокат Ричард Питерс бошқа унинг номидан ҳаракат қилмаслигини маълум қилган. Унинг айтишича, Таррант 16 мартда унинг хизматларига бошқа муҳтож эмаслигини айтган.  
New Zealand Herald нашрининг маълум қилишича, террорчи шу тариқа суд жараёнини масжидга ҳужум олдидан мамлакат сиёсатчиларига жўнатган манифестида баён қилган ўз қарашларини илгари суриш учун майдонга айлантирмоқчи.
“Менга Таррантда унинг ўта кескин қарашларидан ташқари, бирор руҳий муаммолар бордек туюлмади”, деб айтган адвокат. Теракт бўйича кейинги жараён 5 апрелда бўлиб ўтади.
18 март куни полиция бошлиғи Майк Буш масжидлардаги отишмалар учун фақат биргина одам жавобгарлиги ҳақидаги тахминни тасдиқлаган.
“Шуни аниқ айтмоқчиманки, фикримизча, бир босқинчи бўлган. Бу унга кўмак берган бошқа одамлар бўлмаганини англатмайди ва шу сабабли бу терговнинг муҳим қисми бўлиб қолади”, деб айтган полиция бошлиғи.
Бушнинг айтишича, бу тергов Янги Зеландия полицияси олиб борган энг йирик тергов бўлиб, унга 250 нафар изқувар ва мутахассис жалб қилинган. Мамлакатда юқори хавфлилик даражаси сақланиб қолмоқда.
Ҳужумларни ташкиллаштириш гумони билан дастлаб 3 киши қўлга олинган, улардан фақатгина Таррантга айблов билдирилган. 
Террорчи ҳужумдан олдин 73 саҳифалик манифестни эълон қилиб, унда учта масжидга ҳужум қилмоқчилигини, бунинг сабабини ва уни бунга илҳомлантирган манбалар ҳақида баён қилган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий