Ҳиндистон Покистонга дори ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашёни экспорт қилишни тақиқлади

Ҳиндистон Покистонга дори ишлаб чиқаришда қўлланадиган хом ашёни экспорт қилишни тақиқлади
Ҳиндистон ҳукумати Покистонга дори ишлаб чиқаришда қўлланадиган материалларни экспорт қилишни номаълум муддатга тақиқлади.
Покистоннинг Samaa TV телеканалининг хабар беришича, Ҳиндистондан Покистонга хом ашё олиб чиқилишининг тақиқланиши Покистон фармацевтика саноатига яқин 10 кун ичида ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Покистон фармацевтика уюшмасининг маълум қилишича, Покистонда дори ишлаб чиқарилишида қўлланадиган хом ашёнинг 40-50 фоизи Ҳиндистондан импорт қилинади. Покистон ҳукумати хом ашё етказиб берувчи янги ҳамкорларни топишни буюрган бўлса-да, импортнинг бундай катта диверсификацияси бутун тармоққа кучли зарба бериши мумкин.
Охирги кунларда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида кескинлик янги куч билан авж олмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий