Россиядаги нефть ва газ захиралари ҳажми баҳоланди

Россиядаги нефть ва газ захиралари ҳажми баҳоланди
Россия энергетика вазири Александр Новак Россиядаги нефть ва газ захираларини баҳолади.   
Вазирнинг прогнозларига кўра, Россиядаги нефть захиралари тахминан 30 йилга, газники эса 100 йилдан кўпроққа етади. В ва С тоифадаги нефть захиралари айни вақтда 29 млрд тоннани ташкил қилади. 
Новакнинг таъкидлашича, хом ашё захиралари деярли бир  даражада туради, чунки ҳар йили балансга янги захиралар қўйилади. “Захирага қўйиладиган захиралар ҳажми қазиб олиш ҳажмидан бирмунча юқорироқ. Яъни камаймайдиган даража”, деб тушунтирган вазир.
Бироқ унинг таъкидлашича, янги захиралар сифати аввалгиларидан анча фарқланади, чунки бу захиралар майда ва қийин олинувчи конлардир. Бундан ташқари, келажакда углеводородлар энергия манбаи сифатида эмас, балки товарлар ишлаб чиқаришда кўпроқ қўлланади, деб қўшимча қилган Новак.

Комментарии (0)

Оставить комментарий