Дубай амири отдан йиқилиб жароҳатланган британиялик сайёҳнинг даволаниш харажатларини тўлаб берадиган бўлди

Дубай амири отдан йиқилиб жароҳатланган британиялик сайёҳнинг даволаниш харажатларини тўлаб берадиган бўлди
Дубай ҳукумати отдан йиқилиб оғир жароҳат олган британиялик сайёҳ қизнинг даволаниш харажатларини тўлаб беради, деб маълум қилди Дубайнинг Dubai Media Office матбуот хизмати.
Аввалроқ британиялик 24 ёшли сайёҳ қиз Дубайда отдан йиқилиб боши оғир жароҳатлангани хабар қилинганди. У икки марта операция қилинган ва узоқ вақт касалхонада ётишига тўғри келади.
БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мақтум қизнинг оиласи касалхона харажатларини тўлашга қурби етмаслиги маълум бўлганидан сўнг унинг даволаниши учун барча харажатларни тўлаб беришни буюрди.
2019 йил 1-чорагида Дубайга 4,75 миллион сайёҳ келди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2%га кўпдир. 2020 йилда Дубайда ЭКСПО бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтади, амирлик ҳукумати йилига 20 миллион нафар сайёҳни қабул қилишни режалаштирмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий