Ислом наҳзат партияси халқаро террорчилик ҳаракатининг ажралмас қисмидир. Бу шубҳасиз ҳақиқат!
Америка «Озодий» радиосининг рус сайтида 2019 йилнинг 18 апрелида журналист Иля Лозовскийнинг «Тожикистон ислом наҳзати қуёши ботиши» буюртма мақоласи нашр этилгандан кейин Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремист ташкилоти (ИТП ТЭТ) сотилганлиги моҳияти ва унинг халқаро террорчи тармоқлар билан робиталари мавзуси ахборот воситаларида яна бир марта кӯтарилди. Амалда наҳзатчилар тарғибот минбарига айланган бу ғарбий канал бу мақолани эълон қилиш билан амалда Ислом тикланиш партияси ТЭТ ӯлимига марсиясини чоп этди. Аниқроғи, ушбу ахборот воситалари эгалари, наҳзатнинг хожалари-ю ҳомийларининг марсияси бӯлиб, бу муваффақиятсиз лойиҳанинг парчаланиши устидан айтилган эди. Зеро, ҳақиқатда, ИТП ТЭТнинг йӯқолиши ва тарих саҳнасидан ташқарига чиқиши унинг шарқи-ю ғарбий хожалари учун бир фожиа эмас, балки ҳақиқий сиёсий, геосиёсий мағлубият эди. Улар ушбу сотилган гуруҳ қӯли билан режа-ю манфаатларини Тожикистон ва Марказий Осиёда амалга оширишни назарда тутишганди, аммо «ислом тикланиш партияси қуёши ботиши» билан бу режалар барбод бӯлди. Шу сабабли, марсия мақоласи дарду аламга тӯла ва афсусу надоматлар билан ёзилган…
Аммо ИТП ТЭТга тарихий қонунийлик бағишлаб, унинг чеҳрасини «озодликни истовчи либерал ташкилот», «Ихвон-ул-муслимин»дан фарқ қилувчи», «дунёвий-демократик давлат тарафдори» сифатида кӯрсатишни истаган муаллиф эҳтиётсизликдан бӯлса керак, «ишни расво қилиб» қӯйди. У мақолада 2001 йилнинг 31 декабрида «Ню-Йорк таймс» газетасида чоп этилган АҚШ жосуслик органининг бир шарҳига ишора қилган бӯлиб, бу ҳужжат бирданига кенг ӯқувчилар эътиборини жалб этди. Шарҳнинг моҳияти шундайки, АҚШ жосуслик хизмати 1995 ва 1996 йиллар Афғонистондан бир нечта ҳисобот йӯллаб, уларда ИТП ТЭТ раҳбари С.А.Нурийнинг «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти, «1-рақамли террорчи» Усома бин Ладен билан яқинлиги-ю ҳамкорлиги кӯрсатилади. Ушбу шарҳларда, жумладан, Усома бин Ладеннинг хоҳиши билан С.А.Нурий Эрон Ислом Республикаси жосуслик хизматлари намояндалари – Эрон исломий инқилоби қоровули қӯшини билан унинг мулоқотини ташкил қилгани келтирилган. Ӯша вақтда С.А.Нурийнинг Афғонистоннинг Толиқон шаҳрида ва Бин Ладен Жалолобод шаҳрида қароргоҳи бор эди. Бу мулоқотларнинг асосий мақсади «Ал-Қоида» ва Эроннинг имкониятларини АҚШга қарши ҳамоҳанглаштиришдан иборат эди. Шу тарзда, наҳзат марсияси муаллифи истаб ё истамай, ИТП ТЭТнинг халқаро террорчи ташкилотлар билан яқиндан алоқаларининг қарийб унутилган саҳифасини иккинчи марта очди.
Албатта, ИТП ТЭТ моҳиятидан хабар бериш бирон кашфиёт эмас ва бу партиянинг бошқа халқаро террорчи ташкилотлар билан яқин алоқасини баҳс этишнинг ҳожати йӯқ. Аммо тарихни ёдга олиш бугунги наҳзатчилар учун жуда ноқулай келди. Зеро, наҳзатнинг қочқиндаги фаоллари сӯнгги йилларда террористик ӯтмишларини яшириб, ӯзларини янги чеҳра, дунёвий, демократик ва либерал чеҳрада кӯрсатиш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишди. Хусусан, ИТП ТЭТ раиси ӯзини озодликни истовчи, либерал, европача шахс кӯрсатиб, Европа доираларида эътироф топиш ва Ғарб грантларидан кӯпроқ баҳраманд бӯлиш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. У бу йӯлда сиёсий макр билан ҳатто ИТП ТЭТнинг номини яшириб, ӯзини Тожикистон миллий паймони сунъий ташкилоти раиси сифатида таништирди. Шунинг учун, бундай даврада ИТП ТЭТнинг ғарб сиёсий доираларига террорчилик моҳиятининг эслатилиши ҳамда унинг ИШИД, «Ал-Қоида», «Толибон» ва ҳоказоларга қӯшилиши М.Кабирийнинг уйқусини учирди. Шу сабабли, наҳзат тарғиботчилари қандай йӯл билан бӯлмасин, мақоланинг шу нуқтасини инкор этиш ҳамда уни рад этиш учун ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кӯп сонли мақолаларни ёритишга вазифадор этилдилар.
Шу туфайли бир неча ҳафтадан буён наҳзат тарғиботчилари минглаб далилу мантиқ билан наҳзатнинг халқаро террорчи ташкилотлар билан алоқаси йӯқлигини исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Аммо халқ ибораси билан айтганда, ойни этак билан ёпиб бӯлмайди. ИТП ТЭТ аввалдан хорижий экстремистик гуруҳларнинг ҳидояту тарғиботлари билан ташкил этилди. Фаолияти бутун даврида халқаро террорчи тармоқлар таркибий қисми эди. Дунёнинг барча террорчи ташкилотлари билан бевосита алоқага эга бӯлиб, улардан ёрдам ва кӯрсатма оларди ҳамда олиб келмоқда. Агар наҳзатчилар буни унутган бӯлишса, бу либерал террорчилар тарихий хотираси қайта тикланиши учун фақат намуна сифатида баъзи робиталарни эслатиб ӯтамиз:
1. «Ихвон-ул-муслимин» билан алоқа. ИТП ТЭТнинг «Ихвон» халқаро террорчи гуруҳи билан алоқаси чуқур илдизга эга. Наҳзат партияси асосчилари эсдаликларида Шӯролар йилларидаёқ ӯз йиғилишларида ихвоний раҳбарлар Саид Қутб ва Муҳаммад Қутбнинг китобларини ӯқишгани ва уни ӯзларига намуна қилиб олишганини ифтихор билан эслашади. С.А.Нурий, М.Ҳимматзода, А.Сатторов, З.Розиқ ва ҳоказолардан қолган суҳбатларга қаранг.
Наҳзатчиларнинг ихвоний жосуслар билан робиталари ӯша Шӯролар давридаёқ ошкор этилган ва олди олинган эди. Наҳзат фаолларидан бири, Данғара ноҳияси Себистон қишлоғи фуқароси Мулло Ажик (Алиев) Судан мамлакатидан ихвоний студент бӯлган Зубайд Содис билан ҳамкорликда наҳзатчиларга идеологик, диний китоблар нашри учун араб алифбоси билан битта кичик чопхона (типрографик аппарат) етказиб беришни истаганди. Бу режа ошкор бӯлгандан кейин, Шӯролар Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлигининг Судан элчихонасига эътироз нотаси билан бу студент университетдан қувилди ва умуман, Шӯролар Иттифоқи ҳудудидан чиқариб юборилди.
1995-2002 йиллар мобайнида ИТПнинг ӯша вақтдаги раиси М.Ҳимматзода ва ИТП Олий бошқармаси аъзоси Ғаниев Маҳмадсаид (Маҳмадсаид Ризоий) Покистонда «Ихвон-ул-муслимин», «Покистон исломий жамоати» ҳаракатлари (хусусан, унинг собиқ раҳбари Қози Аҳмад), шунингдек, Кувайт ва Қатар давлатларидан «Ихвон-ул-муслимин» ташкилоти ҳомийлари, жумладан, Шайх Дабус билан яқин ҳамкорликка эга бӯлишган.
Мисрда ихвонийлар ҳукуматининг бир неча йилида ИТП раиси М.Кабирий неча марта ӯша мамлакатга сафар қилиб, ихвонийлар тадбирларида иштирок этди ва улар раҳбари М.Мурсий билан мулоқот ӯтказди. М.Кабирий Тожикистон давлатини ихвонийлар ҳукуматини эътироф этишга ҳидоят қилди. ИТП ТЭТнинг Европада қочоқ ихвонийлар билан алоқалари ҳали ҳам давом этмоқда.
2. «Ал-қоида» билан алоқа. Наҳзатчиларнинг “Ал-Қоида” террорчи ташкилоти билан алоқаси жуда устувор бӯлган ва ҳозир ҳам шундай. Наҳзатнинг Афғонистонга муҳожирати даврида “Ал-Қоида” бу ташкилотнинг асосий спонсорларидан эди. Унинг намояндалари ИТПнинг М.Ҳимматзода турган Пешовардаги бюроси ва сӯнгра ИТПнинг Қандаҳор ва Жалолободдаги ваколатхоналари билан доимий алоқага эга эди. 1995-1997 йиллар ИТП раҳбари С.А.Нурий “Ал-Қоида” раҳбари бин Ладен билан неча марта мулоқот ӯтказиб, улардан катта молиявий ва ҳарбий ёрдам олган эди. С.А.Нурий араб тилини зарурий даражада билмагани сабабли, бу мулоқотларда Усоманинг дарий тилли таржимонлари таржимонлик қилишиб, унинг мазмуни ҳам пинҳон қолмасди.
С.А.Нурий вазифаларидан бири “Ал-Қоида” ва Эрон инқилоби посбонлари ӯртасидаги алоқани қайта тиклашдан иборат эди. Гарчи “Ню-Йорк таймс” газетаси бу мавзуни охиригача очмаган бӯлса-да, аммо С.А.Нурий ниҳоятда ҳам “Ал-Қоида” ва ҳам “Толибон” террорчи гуруҳининг Эрон жосуслик хизмати билан алоқаларини қайта тиклаганди. Бу алоқа бугун ҳам барқарор бӯлиб, бу уч ташкилотнинг баъзи амалиётлари муштарак тарзда ӯтказилади.
3.ИТП ТЭТнинг «Толибон» гуруҳи билан алоқаси. Ислом тикланиш партияси Афғонистоннинг «Толибон» террорчи ҳаракати билан ҳам энг яқин алоқаларга эга бӯлган. ИТП биринчи раҳбарлари «Толибон» раҳбарлари, жумладан, Мулло Умар билан неча марта мулоқот ӯтказган. Бу алоқалар ҳам кӯпроқ ИТПнинг Пешовардаги бюроси воситасида амалга ошириларди. 1996 йилнинг октябр ойида С.А.Нурий ИТП раҳбарияти ҳайъати билан икки кун Қандаҳорда Мулло Умарнинг меҳмони бӯлишди. ИТПнинг «Толибон» билан яқин алоқаларининг бошқа далили шунда эдики, «Толибон» томонидан Афғонистоннинг жанубу марказий қисмлари ишғол этилгандан кейин Қандаҳор, Жалолобод, Ҳирот ва Кобул шаҳарларида ИТПнинг ваколатхоналари фаолият юритарди. Яъни ИТП «Толибон» ҳукуматини амалда расмий таниб, улар ҳудудида ӯз элчихонасига эга эди. «Толибон» қошидаги ИТП элчиси С.А.Нурийнинг энг яқин кишиларидан «Жайҳун» рамзий номи билан тилга олиниб, Ёвон ноҳияси фуқароси эди. Наҳзатнинг бу элчиси ҳозиргача «Толибон» билан бирга ё Покистонда қолиб, Тожикистонга қайтгани йӯқ.
4. «Кавказ Амирлиги » ташкилоти билан алоқа. Чеченлару доғистонликларнинг «Кавказ Амирлиги» номди террорчилик ҳаракати ИТПнинг асосий шерикларидан бири эди. Наҳзат партияси фаолиятининг барча даврларида чеченнинг таниқли террорчилари Шомил Басаев, Хаттаб, Умар Докуев ва бошқалар билан алоқада эди. Шомил Басаев ва Хаттаб неча марта Афғонистон шимолига келиб, ойлаб наҳзатчиларнинг меҳмони бӯлишган. Улар баъзи муштарак амалиётни наҳзатчилар билан бажаришарди.
Чечнистон экстремистлари қӯмондонларидан ҳисобланган халқаро террорчи Хаттаб раҳбарлиги остида 1993 йилнинг июн ойида наҳзат жангарилари томонидан Афғонистон ҳудудидан Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Ш.Шоҳин ноҳияси мавзеларидан бирида жойлашган Россия чегарачилари 12-заставасига қуролли ҳужум уюштирилиб, унда ӯнлаб нафар чегарачи қурбон бӯлди.
1998 йилнинг 20 сентябрида эса, Жирғатол ноҳияси Дувона қишлоғида қаҳрамон тожик аёли Сайли Раҳмонованинг уйини ӯмариш чоғида наҳзатчилар сафида бир неча нафар хорижий ёлланма шахслар, жумладан, Россия Федерациясининг Чеченистон минтақасидан наҳзатчилар сафида жанг қилаётган экстремистлар иштирок этишди.
Кавказ террорчилари билан наҳзат робитачиси бӯлган шахс С.А.Нурийнинг энг яқин кишиларидан бири Шамсиддин Саидов эди. У Кавказ террорчи ва жиноий тармоғи билан ҳамкорликда Россия ва Афғонистон ӯртасида пул, қурол-яроқ, наркотик моддалар ва жангариларни таъминларди. Ш.Саидов ҳозир ҳам Европада чеченлар террорчи ҳаракатларининг қолган аъзолари билан яқин алоқага эга.
5. Афғонистон исломий партияси билан алоқа. ИТПнинг энг тажрибали террорчи гуруҳлардан бири – Гулбиддин Ҳикматёр раҳбарлигидаги Афғонистон исломий партияси билан алоқаси ҳам узоқ илдизга эга. Бу икки ташкилот намояндалари 80-йиллар охирида ӯзаро алоқага эга бӯлиб, ҳатто 1990 йили партиянинг икки намояндаси, Афғонистон фуқаролари – Абдураҳим валади Хоркаш ва Давлатмад валади Рустамни Кӯлоб минтақасида қӯлга олинди. Улар Афғонистон исломий партиясидан яширин йӯл билан тожик наҳзатчилари билан террорчи гуруҳлар ташкил этиб, душманларча ҳаракатларни нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёда амалга ошириш борасида топшириқ олишганди. Номлари зикр этилган шахслар гуноҳлари тӯлиқ тасдиқлангандан кейин суд органлари томонидан жавобгарликка тортилдилар.
ИТПнинг тожикларга қарши бу экстремистик партия билан алоқалари бугун ҳам давом этмоқда. 2017 йилнинг март ойида ИТП ТЭТ Олий бошқармаси аъзоси Саидов Шамсиддин Германия Федератив Республикасининг Гамбург шаҳрида «Афғонистон исломий партияси» намояндалари билан мулоқот ӯтказди. Мазкур партия намояндалари Германиянинг катта шаҳарлари, хусусан, Гамбургда гуруч тижорати билан машғул бӯлиб, Покистондан юзлаб минг тонна гуручни Германия мамлакатига киритишади. «Афғонистон исломий партияси» намояндалари Ш.Саидов ва ИТПнинг бошқа аъзоларига молиявий ёрдам кӯрсатишга ваъда беришди. Бугунгача бу ёрдамларнинг баъзиси мунтазам келиб туради.
Ҳарбий-террорчи партия Афғонистоннинг шимолий минтақаларида наҳзатнинг баъзи жангариларига таълим беришлари ҳақида маълумотлар мавжуд.
6. ҲАМАС билан алоқа. ИТП ТЭТ ҳатто Фаластиннинг ҲАМАС террорчи ташкилоти билан ҳам яқин ҳамкорликларни тиклаган. Уларнинг алоқалари узоқ давом этган бӯлиб, М.Кабирийнинг ӯзи ҲАМАСнинг ӯша вақтдаги раҳбари Холид Машъал билан ИТП ТЭТ расмий фаолият юритган даврдаёқ неча марта мулоқот ӯтказиб, унинг воситасида араб дунёси экстремистик доиралари ва араб спонспорларига йӯл изларди.
ИТП ТЭТнинг ҲАМАС билан алоқаси бугун ҳам давом этмоқда. Масалан, 2017 йилнинг 4 апрелида ИТП ТЭТнинг фаол аъзоси Бобожони Қаюмзод Истанбул шаҳрида ҲАМАС террорчи ташкилоти раҳбарларидан бири Холид Машъал билан яширинча учрашув ӯтказди.
7. Туркия экстремистик партиялари билан алоқа. ИТП бугун Туркия ҳудудида фаолияти тақиқланган турк экстремистик ҳаракати билан яқин алоқага эга. Масалан, 2015 йили Тожикистонда парламент сайловларига тайёргарлик жараёнида ИТП ТЭТ раҳбарлари «Саодат» исломий партияси билан яқин алоқа тиклаб, бу партия ИТП сайлов маъракасини юксак даражада ташкил этиш учун маслаҳатчилар гуруҳини сафарбар этганди.
Энди ИТП фаоллари турк экстремистик ташкилотлари билан алоқаларини янгидан қайта тиклашди. ИТП ТЭТ намояндаси Файзраҳмонов Маҳмуджон Туркия экстремистик сиёсатчиларидан бири Умар Форуқ Коркмаз билан яқин алоқага эга бӯлиб, унинг имкониятларидан Тожикистон Республикаси миллату давлат манфаатларига қарши бузғунчи фаолиятни йӯлга қӯйишда фойдаланади.
ИТП ТЭТ Туркиянинг Германиядаги Islamische Gemeinschaft Milli Görüş (“Миллий фикрлар” исломий жамияти) ташкилотидан ҳам моддий ва маънавий ёрдам олган. Бу ташкилот 2012 йили ИТП ТЭТ бошқармаси аъзоси Ғаниев Маҳмадсаиднинг Туркияда юрак жарроҳлиги ӯтказилиши харажатини тӯлаганди. Бу ташкилот молиялаштиришида унинг ӯғиллари Нуриддин Ризоий Кувайт олийгоҳларидан бирида ва Ғаниев Сирожиддин Туркиянинг Газиантеп олийгоҳида таҳсил олишди.
ИТП Германияда турган “Саодат” фаолияти тақиқланган экстремистик партияси масъуллари билан ҳамкорлик ва яқин алоқани йӯлга қӯйган. Гарчи Туркия расмий органлари ИТП ТЭТ тарафдорларни ӯз мамлакатлари ҳудудидан чиқариб юборишди, аммо наҳзатчилар Туркия давлатига қарши экстремистик ташкилотлар билан ҳамкорликларни давом эттиришмоқда.
8.Инқилоб посбонлари билан алоқа. Аммо ИТП ТЭТнинг энг яқин алоқаси Эрон исломий инқилоби посбонлари билан бӯлган ва шундайлигича қолмоқда. Ҳамиша террорчилик фаолиятлари билан машғул бӯлган ва охир-оқибат бир қатор ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ томонидан халқаро террорчи ташкилот, дея эътироф қилинган ташкилот билан наҳзатнинг инқилоб посбонлари (сипоҳ) билан ҳамкорлиги достони узундан-узоқ. Шунинг учун, унинг фақат аниқ бир нечта нуқтаси зикр этилади:
- Инқилоб посбонлари мустақилликнинг илк йиллариданоқ ИТП ТЭТ билан алоқа тиклаб, 1991-1992 йиллар митинглари-ю тартибсизликлари ва сиёсий қудратни қӯлга киритишда наҳзатчиларнинг асосий маслаҳатчилари эди. Ӯша даврнинг ӯнлаб шоҳидлари, жумладан, Мавлавий Абдураҳим Каримовнинг бир неча марта чоп этилган кӯрсатмаларига қаранг;
- Инқилоб посбонлари наҳзатчилар Афғонистонда бӯлган даврда уларни қурол ва пул билан тӯлиқ таъминлаб, уларга ҳарбий машқ беришарди. Бу даврда 1500 нафар атрофидаги наҳзатчи Эрон ичкарисидаги ҳарбий лагерлар ва 5000 нафарга яқини Афғонистоннинг ӯзидаги 18та лагерда жанг таълимотини олишган. Бу ҳақда юзлаб далил, жумладан, ИТПнинг хавфсизлик ташкилоти ӯринбосари А.Сиёҳаковнинг эсдаликлари аниқ гувоҳлик беради.
- Инқилоб посбонлари фуқаролик уруши даврида С.А.Нурий ва унинг оиласини Эрон ва Афғонистон ҳудудида тӯлиқ ҳомойликка олиб, унинг ҳаёти, уй ва хавфсизлигини таъминларди. Ҳозир ҳам С.А.Нурий оиласи Теҳронда яшайди ва сипоҳ томонидан таъминланади;
- Сипоҳ тинчликка эришилгандан кейин ҳам ИТП ТЭТнинг қудрат тепасига келиши учун моддий, сиёсий ёрдамини давом эттирди. ИТП маҳкумлари, жумладан, З.Раҳмоний, В.Қосиддинов ва бошқаларнинг кӯрсатмалари юзлаб бундай ҳолатни исботлайди;
- Сипоҳ 2015 йилдан кейин, яъни ИТП ТЭТ расман террорчи, деб эълон этилганидан сӯнг бу партия билан алоқани давом эттирди. Наҳзат раҳбариятининг Эрону Европадаги яшашлари ва уларнинг сафару тадбирларининг барча харажатини бугун ҳам сипоҳ тӯлайди. Ҳозир Сипоҳ Арок, Мозандарон ва Бумеҳан террорчилик лагерларида наҳзат жангариларига террористик таълим бериб, Тожикистонда нотинчликни ташкил этишга тайёрлайди. Бу партия собиқ раҳбарларининг ӯзи Эшони Қиёмиддини Ғозий, Домулло Айёмиддин Сатторов ва бу лагерлардан қайтган наҳзатнинг ӯнлаб аъзоларининг бу ҳақдаги шоҳидлиги ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди...
9. ИТП ТЭТнинг “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” билан алоқаси. Бу орада Ислом тикланиш партиясининг “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” террорчи ташкилоти билан алоқаси анча чуқур. Зеро, бу икки террорчи ташкилот сӯзнинг ҳақиқий маъноси сифатида ӯзаро аралашдирлар. Бошқача қилиб айтганда, “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” ИТП ТЭТнинг батнидан туғилган.
Бу икки террорчи ташкилотнинг алоқаси узоқ тарихга эга. 1992 йилнинг ёзида Вахш ноҳиясининг “Туркманистон” совхозида ИТП халқни қатлиом қилар экан, Ӯзбекистондан 120 нафар исломий экстремистлар намояндалари жанг қилиб, уларга Тоҳир Юлдошев раҳбарлик қиларди. Уларнинг штаби Тожикистон Вахш ноҳиясининг Андревв қишлоғидаги масжидда жойлашган эди. Айнан шу жангларда ӯзбек экстремистлари қӯмондони Холид ҳалок бӯлиб, наҳзатчилар уни эҳтиром билан Жирғатол ноҳиясида жаноза қилишди ва дафн этишди.
Тавилдара ноҳиясидаги ИТП фронтида бӯлса, Тожикистон ички уруши илк кунларидан 1997 йилгача наҳзат армияси бӯлимларидан бирини машҳур халқаро террорчи, ӯзбек курашчилари ҳарбий қӯмондони, “Жумъа Намангоний” лақабли Жумъа Ҳожиев раҳбарлик қиларди.
Наҳзатчилар уятли амалларидан бири хорижий сотилган кимсалару террорчиларга балоғатга етмаган тожик қизларини таклиф қилиш бӯлиб, қишлоқлардан зӯравонлик билан йиғиб, ИТПнинг штабига келтириларди. Масалан, наҳзатчилар хорижлик ёлланма қул Жумъа Намангонийга аввал Ғарм, кейин Тавилдара ва ниҳоят Язғулом дарасида балоғатга етмаган тожик қизларини келтириб, тақдим этишди. Ӯша язғуломлик қизни Ж. Намангоний ӯзи билан Афғонистон ва Покистонга олиб кетган эди. Наҳзатчилар эса, балоғатга етмаган тожик қизини олган бу халқаро террорчини уялмасдан “язна” дейишарди.
1994-1996 йиллар ӯзбек террорчи гуруҳлари раҳбарлари Т.Юлдошев ва Ж.Намангоний С.А.Нурий яқинларидан ҳисобланиб, Т.Юлдошев наҳзатнинг Афғонистон Толиқон шаҳридаги қароргоҳида турарди.
Ӯзбек жангарилари сафи ошиши билан 1998 йилнинг ёзида Ғарм ноҳиясининг Ҳоит минтақаси Беги Сиёҳ қишлоғида С.А.Нурий фотиҳаси билан махсус маросимда янги террорчи ташкилот – “Ӯзбекистон исломий ҳаракати”ни таъсис этди. Шу тарзда, ИТП батнидан “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” мудҳиш террорчи ҳаракати туғилди.
1999 йили “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” Ҳоит йӯналишидан Зардоли довони воситасида, Тандиқулдан Боткен вилоятининг Хожаачкан минтақасига киришди ва Ӯзбекистоннинг Фарғона вилояти Сух ноҳиясига кириш мақсадига эга эдилар. Кучли жанглар уч ой давом этди. Аммо Тожикистон Ҳукумат кучлари “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” кучларини Ҳоиту Жирғатолдан Вахё минтақасига тӯсиб қӯйишга муяссар бӯлди.
Ниҳоят, Тожикистон раҳбарияти ҳаракати билан 2001 йилнинг 27-31 декабр кунлари “Ӯзбекистон исломий ҳаракати” кучлари Тавилдара ноҳиясининг Миёнаду минтақасидан Афғонистон Республикасининг Қундуз шаҳрига ӯтказилиб, минтақа яна битта катта хатардан қутқарилди.
10.ИТП ТЭТнинг “Ансоруллоҳ” террорчи гуруҳи билан алоқаси. Бугун Афғонистон ҳудудида жангарилар ва террорчиларни Тожикистон фуқаролари ҳисобидан йиғган “Ансоруллоҳ” террорчи гуруҳи аслида ИТП ТЭТнинг ҳарбий шохаси ҳисобланади. ИТП ТЭТ тинчлик жараёнига қӯшилганида, ӯзининг бир қисм ҳарбий кучларини Афғонистонда қолдириб, наҳзат раҳбарларидан бири Амриддин Табаровни (Мулло Амриддин лақабли) уларнинг раҳбари этиб тайинлади. Кейинчалик “Ансоруллоҳ” номини олган мулло Амриддиннинг гуруҳи узоқ муддат Покистоннинг Вазиристон минтақалари ва сӯнгра Афғонистон ҳудудида террорчилик фаолияти билан машғул эди. Сӯнгги йилларда бу ҳаракат террорчилари Афғонистонда “Толибон” ва ИШИД гуруҳлари сафида фаол жанг қилишмоқда.
2009-2010 йиллар «Ансоруллоҳ» наҳзат гуруҳи аъзолари Рашт минтақасида ӯз базаларини вужудга келтириш учун баъзи бир ҳаракатларни қилишди, аммо улар давлат кучлари ва маҳаллий халқ томонидан қатъий бостирилди.
Шу тарзда, “Ансоруллоҳ” ИТР ТЭТнинг ҳарбий нуқтаи назардан қуролланган ва жанг тажрибасига эга қисми бӯлиб, унинг “Ал-Қоида”, “Толибон” ва ИШИД билан яқин ҳамкорликлари ИТП ТЭТнинг бу халқаро террорчи ҳаракатлар билан ҳамкорликларининг бошқа далилидир.
11.ИТП ТЭТнинг ИШИД билан алоқаси. ИТПнинг «Ислом давлати» номли халқаро террорчи ташкилоти билан алоқаси катта достондир. Зеро, бу наҳзатнинг ИШИД билан икки хил боғлиқлик жойи бор. Маънавий-идеологик ва тузилмави-ю ҳарбий алоқалар. Агар ИТП ТЭТнинг Тожикистондаги амалларини ИШИДнинг Ироқу Суриядаги даҳшатли фаолияти билан таққосласак, бу икки ташкилот фикру ақидаси ӯхшашлиши ва фаолият тарзининг юзлаб ҳолатини кӯрамиз. Агар сӯнгги йилларда бутун дунё ИШИД экстремистик-террорчи гуруҳи ваҳшийликларидан ҳайратга келган бӯлса, ИТП ТЭТ жиноятларининг улардан кам жойи йӯқ. Ҳақиқатдан ҳам, ИТП ҳам ӯша ИШИД, ИШИД ҳам ӯша ИТПдир.
Наҳзатчилар 1992-2000 йилларда Рашт минтақаси ноҳияларида ӯз ИШИДларини татбиқ этган ҳолда, ӯз золимона тизимини жорий этиб, баъзи масалаларда ИШИДдан ҳам даҳшатлироқ эдилар. ИТП ТЭТнинг тинч аҳоли, илму маданият, ҳунар, аҳли, хотин-қизлар, халқ мол-мулки ва мамлакат тузилмаларига нисбатан жинояткорона муносабати ИШИДдан кам эмас.
Аммо охирги далилу рақамлар ҳамфикрликка қӯшимча тарзда, бу икки ташкилот орасида яқин ҳамкорлик ҳам борлигини кӯрсатди. Масалан, хорижий сайёҳларни террор этишга буюрган Носирхӯжа Убайдов («Қори Носир») ИТП ТЭТнинг фаол аъзоси бӯлиб, ҳозир ИШИД намояндалари билан Афғонистонда бевосита ҳамкорликка эга. Хорижлик сайёҳларга қарши террор амали раҳбари бӯлган ИТПнинг бошқа фаол аъзоси Ҳусейн Абдусамадов 2014-2017 йилларда уч марта Эрон ва Афғонистон воситасида террористик машғулотларга бориб, ҳам Сурияда ИШИД сафида ва ҳам ИШИДнинг Афғонистон Нангарҳор вилояти Ачин минтақасидаги лагерида террористик таълим олган. Шу ҳолат, яъни бир шахснинг ИТП аъзоси бӯлиши, Эрон Ислом Республикаси воситасида уч марта Сурия ва Афғонистонга сафар қилиши, ИШИД лагерларида уч марта таълим олиши ҳамда ҳозир бу амалиётнинг наҳзатий-ишидий буюртмачиларининг Эрон Ислом Республикаси Хош шаҳрида яшашининг ӯзи наҳзатчилару ИШИДчиларнинг «бир гавҳар» ва «бир-бирининг аъзоси» эканликларини исботлайди. Умуман, 2016-2019 йиллар наҳзат аъзоларининг ИШИД сафларида иштироки ва наҳзатчиларнинг Афғонистонда ИШИД лагерларига жӯнатилиши тӯғрисида ӯнлаб аниқ факту рақамлар қӯлга киритилган бӯлиб, уларнинг аксарияти муштарийларга эълон қилинган.
***
Гарчи наҳзат партияси таъсис этилиши ва унинг барча фаолияту амалиёти хорижнинг махсус доиралари томонидан ишлаб чиқилган бӯлса-да, фуқаролик уруши даврида ИТП жангарилари сафида халқаро террорчи ташкилотлардан бӯлган хорижлик зархаридлар жуда кӯп эди. Маълумотларнинг кӯрсатишича, улар орасида афғонлар, покистонликлар, ӯзбеклар, руслар, америкаликлар, французлар ва хусусан, араблар бӯлган хорижий зархаридларТожикистондаги ИТП жаргариларининг зулму истибдодларида бевосита қатнашган. Афғонистоннинг уруш мактабидан ӯтган ушбу асркарлар қотиллик ва ӯғирликнинг катта тажрибасига эга бӯлиб, афсуски, наҳзатчиларнинг ёрдами билан уларнинг тажрибаси Тожикистон аҳолисига нисбатан ҳам амалга оширилди. Шу боисдан, 1992-1998 йилларда ИТП жангарилари томонидан Рашт водийсида амалга оширилган даҳшатли жиноятлар уларнинг ушбу хорижлик устозлари маслаҳати билан бажарилган. Мисол учун, 1996 йилнинг 11 февралида Тавилдара ноҳиясидаги аскарлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бораётган ҳарбий машина наҳзатчилар ҳужумига учради. Бу амалиётнинг режасини “Муаллим” лақаби билан машҳур бӯлган Абдурауф номли афғон террорчиси ишлаб чиққан. “Муаллим” Камароб дарасида наҳзат партияси жагариларига ҳарбий таълим бериб, уларга тоғли шароитдаги уруш, кутилмаган ҳужум, портловчи воситалар ясаш ва мина қӯйиш каби террорчилик амалларини ӯргатган.
1994 йилнинг август ойида наҳзат жангарилари Чилдара минтқасидаги 06006 ҳарбий қисмига ҳужум қилди. Ҳарбий қасм аскарлари жавоб ӯқи отиб, ИТПнинг қарийб ӯнлаб жангариларини ӯлдирди. Уларнинг орасида 5 нафар араб ва қора танли бор эди. Наҳзатчилар уларнинг жасадларини экашларга ортиб, Чилдара минтқасидан чиқиб кетдилар. 1994 йилнинг 20 майидан 30 октябригача хорижий зархаридлар наҳзатчилар томонидан Тавилдара ноҳиясига уюштирилган ҳужумда иштирок этишган. Фақат “Фотеҳ” гуруҳида 25 нафар араб ва қора танлилар бӯлган.
***
Шундай қилиб, айтингчи ИТП ТЭТ билан алоқа ва ҳамкорлик ӯрнатмаган қайси халқаро террорчи ташкилоти қолди? Шунинг учун ҳам, Ислом тикланиш партиясининг террорчилик моҳияти, халқаро террорчилик ташкилотлари билан алоқаси ва дунё террорчилик тармоғининг бир қисми эканлигига шубҳа йӯқ. Бундай ҳолатда наҳзат тарафдорларининг бу ҳаракатни яширишга бӯлган саъй-ҳаракатлари, нафақат, уятли, балки жуда соддадир. Бу ҳаракатлар ӯзлари учун фойдалидир, бироқ қуйидаги тарихий ҳақиқатни яширишга ҳеч бир таъсири йӯқ… Яъни Ислом тикланиш партияси, нафақат, террорчи-экстремистик ташкилоти, балки халқаро террорчилик ҳаракатининг ажралмас қисмидир. Бу ҳақиқатнинг шубҳали жойи йӯқ!
Фирӯз Раҳмониён, «Жумҳурият» газетаси мухбири.
Комментарии (0)