Муҳиддин Кабирий портретига чизги (штрих)лар

Муҳиддин Кабирий портретига чизги (штрих)лар

«Дӯстинг ким эканлиги айтсанг, сенинг ким эканлигингни айтаман». Рус халқи мақоли. 

I
 1-ШТРИХ. САИДЮНУСИ ИСТАРАВШАНИЙ
 панду насиҳатга ӯхшаш мақолаларида у ҳамиша таъкидлайди: ҳамма вақт ҳақиқат ва фақат ҳақиқатни гапириш керак! Бироқ у ӯзи ҳақида мана, 15 йилдирки, ӯша ҳақиқатни яшириб келди – бу йиллар мобайнида Эронда яшайди, Исломнинг шиа мазҳабини қабул қилди, «Фейсбук» саҳифасида эса, Ливанни яшаш жойи сифатида кӯрсатади. 

Саидюнус 90-йилларда таниқли бӯлган, Эронга кӯчиб бориб, шиа мазҳабини қабул қилган, кейин эса Тожикистонга қайтиб, шиий куёвидан воз кечган диний арбоб Мулло Маърифжоннинг қизига уйланган эди. Хӯш, нима учун? 

2000 йилларда Саидюнус хотинини Тошкентга Эрон махсус хизматларининг махсус вазифаси билан жӯнатди. Ӯзбек махсус хизматларига, хотинининг махфий миссияси ҳақида маълум бӯлган шекилли. Хотини Тошкентда қӯлга олиниб, узоқ муддатга судланди. Саидюнус хотинининг қамоқдан чиқишини кутиб ӯтирмади (Нима учун кутиши керак?! Ҳаётини давом эттириши керак-ку!) ва қайта уйланди. Асал ойини ӯтказаётганда, биринчи хотини Ӯзбекистон қамоқхоналарида умрининг охирги кунларини яшаётганди ва ӯша ерда ӯлиб кетди.

Тожикистон Ислом тикланиш партияси қонуний бӯлган даврлардаёқ Муҳиддий Кабирий ӯша вақтда шиа мазҳабини олган Саидюнусни қатъий огоҳлантирганди: сен биз ҳақимизда ёзмагин, акс ҳолда, биздан Исломнинг шиа мазҳабига тарафдорликда гумон қилишади! 

2015 йили Ислом тикланиш партияси фаолияти тақиқлангандан кейин Оятулло Саидюнус Кабирийнинг асосий идеологларидан бирига айланди.
 
 








2-ШТРИХ. РАВШАНИ ТЕМУРИЁН.



 О о о! Бу тожик Барон Мюнхгаузен нафақат ҳикоя, балки тӯлиқ сатирик романнинг ҳақиқий қаҳрамони! Бу романга қуйидаги бобларни жойлаштирган бӯлардим:

- Биринчи боб. Равшан қандай қилиб Канадада қочқин мақомини олди?

- Иккинчи боб. Равшанни Американинг «Озодий» радиосидан қандай қилиб қувишди?

- Учинчи боб. Равшан пицца ташувчи бӯлгани ҳолда, қандай қилиб ӯзини Канада университетларидан бири профессори сифатида кӯрсатди ва ҳатто, интернетда «севимли студентлар билан», номли суратни жойлади?

- Тӯртинчи боб. Равшан Сиёвуши Далери тахаллуси остида қандай қилиб «24-гуруҳ» матбуот котибига айланди? Ва бу гуруҳдан топқир болалар уни қандай ӯйнатишди ва у Тожикистоннинг навбатдаги президенти бӯлишга ишонди!
 - Бешинчи боб. Равшанни қандай қилиб Канадада оргтехникалар контрабандаси учун ҳибсга олишди!

Бу етарли! Сӯнгра бу бахтсиз одамга бағишланган роман жуда зерикарли бӯларди!

Равшан, ҳақиқатдан ҳам, бахтсиз одам! У ҳар доим кимдир юзидан ниқобни юлиб, унинг ҳақиқий юзини кӯрсатса-я деган қӯрқувда яшайди! Кейин қандай яшайди? Гарчи бу ниқобни неча марталаб юлган бӯлишса-да. Аммо у ниқобни шошилинч тарза яна кияди. Икки йил илгари «Фейсбук»да унинг ёлғончи ва иккиюзламачилигини ошкор этиб, яна бир марта ниқобини ечдим. Эртаси куни эрталаб у менга Канададан қӯнғироқ қилди ва қалтираган овозда ғӯлдиради: «Ако! Мен ҳақимда бошқа ёзманг! Ӯтинаман!»


3-ШТРИХ.– ТЕМУРИ ВАРҚИ.


 Мен Тимурга унинг қандай қилиб сиёсий муҳожир мақомини олгани ҳақида айтишга ваъда бергандим («Фейсбук» 26.05.2019 й.). Мана, фурсат ҳам келди. Шу ёзда Тожикистонда бӯлганимда, «диссидент», шоир ва таржимон, «Тожикистон миллий алянси» ахборот департаменти директорининг таржимаи ҳоли билан қизиқдим. Ва кӯпгина қизиқ нарсалардан хабардор бӯлдим. Кабирий ахборот вазири «Азия-плюс» газетасининг шарҳловчиси сифатида ишлаганда Тожикистон ҳукумати билан ҳеч қандай муаммоси йӯқ эди. Муаммолар унинг оиласида вужудга келди. Хотини, болалари муҳтожликда яшаган даврда Тимур ичкиликка ружу қӯйганди (Спиртли ичимликларга ружу қӯйиш – Тимур хислатининг фарқли қирраси). 

Ва шу пайт Кабирий уни Москвада Эроннинг пуллари билан ташкил этган САФО телевидениесига таклиф қилади. Телевидение ходимининг арзимас маоши (қурумсоқ Кабирий унга ортиқча тӯлай олмасди) унга зӯрға етарди. Телевидениедаги ҳамкорлари Тимур ишга кӯп ҳолатларда ширакайф ҳолатда келганини айтишади. Дӯстлар, хайрихоҳ кишилар унга раҳми келиб, Европада сиёсий муҳожир мақомини олишнинг йӯлини айтишди. 

Уларнинг маслаҳатларига амал қилган Тимур халқаро ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотларининг остонасига бош уриб, Россия ва Тожикистон махсус хизматлари уни таъқиб этаётганликлари ҳақида уялмасдан айтарди (Тимур Россия махсус хизматлари диққат марказига тушганлигига ҳеч ишонолмайман!). Бироқ ишонувчан ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари учун бу иш берарди. Уни дастлаб Украинага жӯнатишди. У ерда Россияга қарши ахборот курашчиси ролини бажаради, бироқ муваффақиятга эришмайди. Украинадан Францияга жӯнатишади. 

Ниҳоят, шоирнинг азалий орзуси амалга ошди! Париж, шаурма, ярим оч ҳаёт ӯтмишда қолди!

Уни Устоз (ӯқитувчи, мураббий), деб атай бошладилар. 

Бироқ қувноқ мусиқа узоқ янграмади. Тимурни яхши танийдиган кишилар унинг қандай қилиб тез орада Мулло Тимурга айланиб қолганликларида диққат қаратишди. Ва интернетда ҳақиқий Тимур ҳақида ҳикоя қила бошлашди. Ижтимоий тармоқларда у кулгу боисига айланди. Саймиддин Дӯстов, Сафват Бурҳонов, Хайрулло Мирсаидов, Барот Қодирий, Марианна Арипова «Фейсбук»да Тимурни шу қадар шарманда қилишдики, унинг ӯрнида бошқа киши ӯзини осган бӯларди. 

Ва мен ҳам у ҳақда неча марталаб ёздим. Хусусан, Тимур қандайдир аҳмоқ журналистга Тожикистон Ислом тикланиш партиясини Марказий Осиёдаги энг нуфузли сиёсий куч дея атагани ҳақида ёздим. Тимурнинг фикрича, бу партия шу қадар кучли ва нуфузлики, Афғонистон курашувчи гуруҳлари орасида ӯртакашлик қилиб, уларни яраштириши мумкин!

Тимурга ҳар қандай шармандалик таъсир қилмайди. Шараф, виждон, қадр, ғурур, иззат-икром унга таниш эмас. Табиат уни уят туйғусидан буткул маҳрум этган. Шунинг учун, яна бир навбатдаги шармандаликни у бошидан хотиржам ӯтказди. Маълумки, Тимурнинг боқувчиси Кабирий Додожон Атовуллоевдан нафратланади. Унинг ёлланган тарғиботчилари ижтимоий тармоқларда Додожонни маънан синдириш учун, унга қарши террор кампаниясини олиб боришади. Ва Тимур ҳам бошқа ёлланувчилардан ортда қолмасликка қарор қилди. Ортиқча порция шаурма, икки жуфт паймоқ, футболка, кроссовка, янги сумка (жуда керакли нарса! Ахир, Кабирий Европа бӯйлаб саёҳатга чиқса, Тимурни ӯзига кӯп ҳамроҳ қилади, бу ерда сумка иш беради)га эга бӯлиш учун «Фейсбук»да Додожоннинг номини ёмон қилишни бошлади. 

Заиф киши асабийлашар ва аччиғидан бунинг аксини – буларнинг бари ёлғон ва туҳмат эканлигини исботлашга тушган бӯларди! Додожон агар Тимурнинг туҳматларига асабий ҳолатда жавоб берса, у Додожон бӯлолмасди. 

Узоқ сукутдан кейин Додожоннинг жавобини ӯқиганимда, анча вақт кулиб юрдим ва Тимур кӯзимга фил билан курашаётган пашшадек кӯринди. 

Додожондан иқтибос келтираман: «Агар уйингизни сувараклар босган бӯлса, барча хоналарига Тимурнинг портретини осинг ва ҳамма сувараклар шу ондаёқ йӯқ бӯлиб кетади!»


 4-ШТРИХ. АЛИМ ШЕРЗАМОНОВ.


 Мана яна битта бахтсиз одам! У менда ачиниш туйғусини уйғотади! Қариган чоғда Кабирийнинг садақасига умид қилиб, оиласи, ишини ташлаб, Европага кӯчиб ӯтди!

Дастлаб Алим Полшага тушди. Бу ерда маош кам эканлигини билиб, Австрияга кетди, бу ерда қочоқлар лагерида яшади. Бир мунча вақтдан кейин Австриядан қӯлкишанларда яна Полшага депортация қилинди. Бу барча таҳқирларни у қатъий бошдан кечирди, чунки ортга йӯл йӯқ эди. Орқасида Хоруғда бир нечта банкларда ҳалигача унинг номида қарзлар бор. Қарзларни тӯлашдан қочиб, Алим озодлик ва демократия учун курашчига айланди.


5-ШТРИХ. МАВЖУДА СОҲИБНАЗАРОВА. 


Ҳеч ким танимайдиган журналист. Зайд Саидовнинг матбуот котиби бӯлиб ишлаган. Зайдни ҳибсга олишганда ишсиз қолди ва Кабирий уни Европага таклиф қилди. Аввалига у Полшада, кейин Австрия ва Германияда қочоқ мақомини олишга интилди, бироқ ҳамма ерда рад жавобини олди. Голландияга борди. Ва у ерда ҳам жойлашиш борасидаги барча уринишлари бекор кетди.    

« -Бунга Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари айбдор!- деди бир дафъа Кабирийнинг ӯғли. –Агар Тожикистонда Мавжуда опага қарши жиноий иш қӯзғатишганда эди, унинг қочоқ мақомини олиши осон бӯларди!».
 Бироқ, Мавжуданинг ӯзи ҳам айбдор. Ишлаб чиқилган схема бӯйича ижтимоий тармоқларда Тожикистон Ҳукуматига қарши бир нечта танқидий мақолани тарқатиши керак эди. Ички ишлар вазирлиги уни халқаро қидирувга берарди. Ва Европа мамлакатларида ҳеч қандай муаммо бӯлмасди – мана шу мақола учун мени таъқиб этишяпти, қутқаринг!


6-ШТРИХ. ҲУМАЙРО БАХТИЁР (МӮМИНОВА.) 


 У ижтимоий тармоқларда яна Хоҳар Ҳумайро (Ҳумайро сингил) номи билан машҳур – Кабирий унга шундай мурожаат қилади. Ва бу интернетда Муҳиддин ва Ҳумайронинг яширин муносабатлари ҳақида миш-мишлар юрган пайтда. Заиф журналист, бироқ энг омадли «диссидент»! Кабирий атрофига йиғилган бошқа «қочоқ»лардан фарқли ӯлароқ, Ҳумайронинг қочоқлар лагерларида таҳқирли жараёнлардан ӯтишига тӯғри келмади. Қандайдир мӯъжиза билан у Гамбург сиёсий таъқибдаги шахслар фондидан йиллик стипендияни олишга муваффақ бӯлди. 

У биринчи марта Германияга борганида, қандайдир журналист аёл уни Ҳукумат томонидан таъқиб этилаётган тожикистонлик журналистлар рӯйхатида эканлигини тилга олди. У бунга қаттиқ ғазабга солди – у таъқиб остида эмас, балки ӯқишга келган! Бу гаплар муаллифи унинг олдида оммавий равишда кечирим сӯрашига тӯғри келди. Бир йилдан кейин эса, Хоҳар Ҳумайро бо овози билан: «Мен оппозицонер журналистман!»- дея айтди. 

Хабардор кишилар унга «Тангемка» лақабини беришди. Душанбе кӯчаларини Хитойнинг кичкина Тангем микроавтобуслари тӯлдирган даврларни эслайсизми? Зарур бӯлган вақтларда бу машиналар жуда қӯл келарди – ҳар қандай тиқинлардан ӯтиб кетишарди. Ҳумайро ҳам Тангем каби. Кимдир Муҳиддин Кабирий ҳақида танқид қилса, у тезлик билан ҳимоя қила бошлайди – у бунақа эмас, у яхши!

Албатта, у яхши! Кабирий ёрдамида олинган Ҳумайронинг юқорида зикр этилган фонддан йиллик стипендияси харажати 50 минг евродан зиёдни ташкил қилди! 

Ҳумайро яқинда йӯқ жойлан халқаро жанжал чиқарди – унинг отасини Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари чақиришгани ва сӯроқ қилишгани ҳақида хабар тарқатди: «Унинг қизи қаерда, нима учун Кабирий ва унинг партияси тарғиботчиси бӯлди?»
 Шуниси қизиқки, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа журналистлар ташкилоти, Кабирийнинг ҳамтовоқлари Ҳумайро сиймосида ҳукумат томонидан таъқиб этилаётган Тожик журналистикаси юлдузи образини яратишди! 

Номига янги Юлдузга асоссиз равишда стипендия берганлик учун таъналар келиб тушган Гамбург фонди ҳам бу вазиятдан осонгина чиқди.

Мавжуда, Ҳумайро, еттинчи рақамли штрих Шабнам (бу ҳақда кейинроқ) Европада исломий кӯринишини демократга алмаштирган Муҳиддин Кабирийга ёлғон Алянс сиёсатида гендер мувозанатини кӯрсатиш учун керак.

 7-ШТРИХ. ШАБНАМ ХУДОЙДОДОВА. 


 Юлдузлар қандай ёнишини билишни истайсизми? Мана, сизга мисол! Шабнам Санкт-Петербург кафеларидан бирида идиш-товоқ ювувчи бӯлиб ишлар ва юлдуз бӯлишни орзу қилмасди. Идиш-товоқ ювувчи сиймосида мамлакат хавфсизлигига таҳдидни кӯрган ва уни Интерпол линияси бӯйича халқаро қидирувга берган Тожикистон махсус хизматлари унга ёрдам беришди. Унинг соати келди! Беларус орқали Полшага ӯтишга ҳаракат қилди, бироқ у ерда бир муддат ҳибсга олинди. Европанинг бир қатор ОАВларида унинг ҳибсга олиниши асосий хабарга айланди. Беларус махсус хизматлари уни қӯйворишди.  У Полшага етиб олди ва Марказий Осиё бӯйича Human Rights Watch халқаро ҳуқуқ муҳофазаси ташкилоти намояндаси Стив Свердловнинг ёрдамида нафақат қочоқ мақомини олди, балки… Ҳуқуқ муҳофазачиси бӯлди! Ҳа, ҳа! Шабнам – Марказий Осиёда инсон ҳуқуқи учун курашчи! Ҳаёти ӯзгарди! 

Интернетда Шабнам ва Стивнинг жирканчли суратлари пайдо бӯлади. 

 «Фейсбук»да қандайдир хотин ушбу суратлар устидан кулди ва Шабнамнинг кучли қаҳру ғазабини қӯзғади: «Эримга тил теккизма, башарангни бузаман!»
 Энди Тожикистоннинг Восе ноҳиясидан онаси ва қизини ҳам Европага таклиф қилса бӯлади. Ва шу ерда Шабнинг юлдузи янада ёрқинроқ порлаши учун Тожикистон махсус хизматлари иккинчи марта унга ёрдамга келишди. Душанбе аэропортида хавфсизлик нуқтаи назаридан, Европага учиш олдидан Шабнамнинг онаси ва қизини яна бу кампир невараси билан Тожикистондан чиқиб, ИШИДга аъзо бӯлмаслиги учун қӯлга олишди. Бир неча кун мобайнида Кабирийнинг барча сайтлари, радио, телеканалларида «Шабнамнинг онаси ва қизига озодлик!» шиори остида акциялар ташкил қилинди. Шабнам – бу ҳар қандай оддий одамдан юлдуз ясаш мумкин деган ҳолатдир. 


 II
 Булар атиги баъзи бир чизгилар. Муштарийларнинг Муҳиддин Кабирийнинг портрети қани, деган саволни ӯртага ташлашларини тасаввур этаяпман.  Саволга савол билан жавоб бераман – мен юқорида унинг портретини шарҳламадимми? 


Саломиддин Мирзораҳматов.


https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=859925891056472&id=100011172064953


Комментарии (0)

Оставить комментарий