Дани Алвес қамоқдаги биринчи футбол учрашувини ўтказди

Дани Алвес қамоқдаги биринчи футбол учрашувини ўтказди
"Барселона«, ПСЖ ва „Ювентус"нинг собиқ футболчиси жинсий зўравонликда айбланиб ҳибсга олинди. «La Vanguardia» газетаси Алвеснинг қамоқхонадаги мослашуви қандай кечаётганини тасвирлаб берди.


Пайшанба куни бразилиялик ўзининг илк футбол учрашувини бошқа маҳбусларга қарши ўтказди. Қайд этилишича, бу Чемпионлар лигасининг кўп карра ғолиби ўйинини томоша қилишни истаган маҳкумлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлган.


Дани 100 еврога бир нечта зарур нарсаларни сотиб олди. Футболчи тўртта ёгурт, битта шампун, дезодорант ва бир нечта энергетик ичимликлар сотиб олди. Алвеснинг қамоқхонадаги мослашуви ҳозирча яхши кечмоқда.

Маълумот учун, бразилиялик футболчи зўравонликда гумонланиб ҳибсга олинган. У 4 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий