«Ҳаётимдаги энг яхши уч йил». Майк Тайсон қамоқдаги вақти ҳақида

«Ҳаётимдаги энг яхши уч йил». Майк Тайсон қамоқдаги вақти ҳақида
Афсонавий боксчи Майк Тайсон қамоқда ўтказган вақтидан афсусланмаслиги ҳақида гапирди.

— «Бундан миннатдорман. У ерда ҳаммага яхши муносабатда бўлганман. Ҳаётимнинг энг яхши уч йилини қамоқда ўтказдим.

Миллионларим бўлмаса-да, лекин ҳаловатга эришгандим. Тинч яшамас экансиз, пул ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Балансни сақлаш муҳим. Ақл-идрок ҳаётнинг барча соҳаларини белгилаши лозим», — деди Майк Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, собиқ жаҳон чемпиони жинсий зўравонликда айбланиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган. У 1992 йилда зўравонлик сабаб 6 йилга қамалган, бироқ 1995 йилда муддатидан олдин озодликка чиққанди.

манба:​zamin.uz​​​

Комментарии (0)

Оставить комментарий